date

Германияда парранда гриппи одамга мослашаётгани аниқланди

Германияда парранда гриппи одамга мослашаётгани аниқланди

Германияда парранда гриппининг одамларга мослашаётган янги ва хавфли штамми аниқланди, деб хабар берди Bild. Шу сабабли мамлакатнинг бир нечта ҳудудларида паррандачилик фермаларида карантин ва чеклов чоралари кучайтирилди.

Маълумотларга кўра, сентябрдан буён турли ҳудудларда кўплаб ёввойи қушлар ўлик ҳолда топилган. Вирус ҳозирга қадар 16 федерал ердан 9 тасида қайд этилган.

Сўнгги икки ой ичида юқумли H5N1 штамми тарқалиши туфайли ярим миллиондан ортиқ парранда йўқ қилинган. Энг кўп ҳолатлар Қуйи Саксония ерларида аниқланган — фақатгина шу ҳудудда 13 та хўжаликда инфекция тасдиқланган.

Мутахассислар янги штаммнинг инсонларга мослашиш эҳтимоли ортиб бораётганини эслатиб, эпидемиологик назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда парранда гриппи одамга мослашаётгани аниқланди