Bank of America экспертларининг маълум қилишича, агарда Apple ишлаб чиқаришни АҚШга кўчирадиган бўлса, iPhone нархи сезиларли даражада ошади. Масалан, ишлаб чиқариш тўлиқ кўчирилса, айфон нархи 20%га кўтарилади, деб хабар бермоқда Кун нашри.
Бу борадаги гап-сўзлар АҚШ президенти Трампнинг iPhone’ларни Хитойда эмас, АҚШда йиғиш ҳақидаги таклифидан сўнг яна янгиланди. Bank of America таҳлилчиларининг тахминларига кўра, назарий жиҳатдан Apple смартфонлар йиғишни АҚШга кўчириши мумкин, аммо бундан истеъмолчилар зарар кўради. Экспертларнинг баҳолашларича, ишлаб чиқариш 10%га кўчириладиган бўлса, маҳсулот нархи 8%га ошади. Агарда заводлар 50 ёки 100%га кўчириладиган бўлса, у ҳолда гаджетлар нархи мос равишда 14 ва 20%га кўтарилади.
Бу биринчи навбатда комплекс ишлаб чиқаришдаги юқори харажатлар билан боғлиқ. Масалан, америкалик ишчиларнинг маоши хитойлик ҳамкасблариникига нисбатан 2,6 бараварга кўп. Apple вакили гаджетлар нархи ошиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ билдирмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди