HTC компанияси янги HTC One смартфони чиқишини расман тасдиқлади

  • Технология
  • 18-02-2015, 12:48
  • 1 079
  • HTC компанияси янги HTC One смартфони чиқишини расман тасдиқлади

    Тайваннинг HTC компанияси Буюк Британиядаги расмий Twitter-аккаунтида 2015 йил 1 мартдаги тақдимотда янги HTC One намойиш этилишини тасдиқловчи тизерни эълон қилди, деб ёзади «Mail.ru».

    Янги смартфоннинг нима деб номланиши аниқ эмас. У шунчаки The new HTC One дея тилга олинган.

    Анча ишонарли манбага кўра, камида иккита смартфон — HTC One М9 ва HTC One М9 Plus тақдим этилиши кутилмоқда.

    Турли блогларда келтирилган маълумотларга кўра, HTC флагмани тўрт ядроли Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор хотира билан жиҳозланади ва Android 5.0.2 Lollipop операцион тизимида ишлайди.

    Аввалроқ смартфон 5,5 дюймли (2560×1440 пикселли) QuadHD-дисплей, 16 мегапикселли камера ва Dolby Digital 5.1 акустика тизимига эга бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

    Манба: www.daryo.uz