date

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини туширди

«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини туширди

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 27 апрелдан эътиборан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифлари 1 Мбит/секундга 112,91 долларгача туширилишини расмий веб сайти орқали эълон қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Жорий йилда тарифлар олтинчи марта туширилиши: 13 январдан — 1 Мбит/секундга 156,24 доллар, 1 февралдан — 141,94 доллар, 17 февралдан — 136,34 доллар, 1 мартдан — 133,62 доллар, 2 мартдан — 115,26 доллар нарх қўйилди; 27 апрелдан тариф 112,91 доллар қилиб белгиланади.

2015 йилда интернет хизматлари нархи 17 марта туширилган эди. 29 январда 259,29 доллар турган хизматлар нархи декабрда 157,60 долларгача туширилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет хизматлари тарифларини туширди