
Google I/O 2025 анжуманида компания Gmail, Google Документлар ва Google Vids иловалари учун янги сунъий интеллект функцияларини тақдим этди, деб 3DNews хабар берди.
Gmail: Янгиланган ИИ ёрдамчи Gemini энди шахсийлаштирилган интеллектуал жавоблар тайёрлайди. У фойдаланувчи стилини инобатга олиб, аввалги хатлар, Google Дискдаги файллар ва контекстни таҳлил қилиб жавоб тайёрлайди. Формал ёки норасмий услубга мослашиш имкони бор.
Ҳамчунин, почта қутисида кераксиз хатларни автоматик архивга ўтказиш ёки ўчириш функцияси жорий этилган. Масалан, “ўтган йилдаги ўқилмаган хатларни ўчир” каби эркин буйруқлар қабул қилинади.
Жадвал тузиш функцияси эса бошқа ташкилотлардаги одамлар билан учрашув тайинлашда Gemini орқали автоматик вақт танлашни таъминлайди.
Google Документлар: Ҳужжат яратишда эндиликда маълумотлар фақат ишончли манбалардан — Google Презентациялар, Google Таблицалар ва ҳисоботлардан олинади. Бу ИИ орқали хато ёки нотўғри маълумот киритилишининг олдини олади.
Google Vids: Презентацияларни видеога айлантириш, сценарий тайёрлаш, овоз қўшиш ва анимациялар яратиш ИИ ёрдамида амалга оширилади. ИИ-аватарлар фойдаланувчи томонидан танланган сценарийни овоз чиқариб ўқийди. Бу функция июн ойида барча учун очилади.
Иловада янги “Стенограмма қисқартириш” функцияси нутқдан ортиқча сўзлар, “э-э”, “ҳм” каби тинимларни автоматик кесиб ташлайди. “Овозни мувозанатлаш” функцияси эса умумий овоз даражасини бир хиллаштиради. Бу функциялар мос равишда июн ва Labs бўлимида синов тариқасида жорий қилинади.
Шунингдек, Imagen 4 — янги тасвир генератори орқали ҳужжатларда юқори сифатли иллюстрациялар яратиш имкони ҳам пайдо бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар