date

Xiaomi уч букланадиган флагман билан бозорни ҳайратга солишга тайёр

Xiaomi уч букланадиган флагман билан бозорни ҳайратга солишга тайёр

Смартфон бозоридаги рақобат тобора шиддатлашар экан, Huawei ва Samsung'дан кейин навбат Xiaomi'га келди. Таниқли бренд энди ўзининг илк уч букланадиган супер-қурилмаси билан саҳнага чиқмоқда. Бу ҳақда XiaomiTime блоги орқали маълум қилинди ва технооламда яна бир қизниқарли интрига пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, GSMA маълумотлар базасида 2608BPX34C коди остида номаълум Xiaomi гаджети рўйхатдан ўтган. Инсайдерлар бу рақамнинг тасодиф эмаслигини, айнан уч нуқтада букланадиган нави смартфоннинг яширин идентификатори эканини таъкидлашмоқда.

Қизиғи шундаки, мазкур қурилма GSMA базасида 2 декабр куни пайдо бўлди — айнан мана шу санада Samsung ўзининг Galaxy Z TriFold моделини намойиш этган эди. Бу ҳолат техноблогерлар орасида “Xiaomi ҳам жавоб зарбасига тайёрланди”, деган фикрларни кучайтирди.

Янги смартфоннинг эҳтимолий номи ҳам маълум: MIX Trifold. Инсайдерларга кўра, у қаттиқ ҳамда мустаҳкам корпусга эга бўлиб, Snapdrаgon 8 Elite процессорида ишлаши кутилмоқда. Демак, қурилма фақат дизайн эмас, балки унсурлар жиҳатидан ҳам премиум сегментга тегишли бўлади.

Айтилганларга кўра, Xiaomi MIX Trifold 2026 йилнинг учинчи чорагида расман сотувга чиқади. Рақобат жиддий: Samsung ўзининг уч букланадиган моделини берган бўлса, Huawei ҳам бу йўналишда тажриба ўтказмоқда. Энди эса бозорга яна бир кучли рақиб қўшилмоқда.

Технооламдаги тармоқлар бу гаджетни “келаётган улкан тренд” деб баҳоламоқда. Агар инсайдерлар маълумоти тасдиқланса, Xiaomi ўзининг инновацион йўналишини яна бир марта исботлайдиган бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Xiaomi уч букланадиган флагман билан бозорни ҳайратга солишга тайёр