date

Х Еврокомиссия аккаунтини блоклаб қўйди — можаро кучаймоқда

Х Еврокомиссия аккаунтини блоклаб қўйди — можаро кучаймоқда

Х ижтимоий тармоғи ва Европа Комиссияси ўртасидаги кескинлик янада кучайди. Еврокомиссия Х платформасини Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуни (ДСА) талабларини бузганликда айблаб, 120 миллион евро жарима солганидан сўнг, ижтимоий тармоқ Комиссиянинг рекламага оид аккаунтини блоклаб қўйди.

Х компанияси маҳсулот раҳбари Никита Бирнинг маълум қилишича, Еврокомиссия вакиллари узоқ вақт фаол бўлмаган реклама аккаунтига қайта кириб, платформа қоидаларига зид тарзда фойдаланувчиларни чалғитувчи контент жойлаштирган.

Бирга кўра, Комиссия Х'нинг Ad Composer воситасидаги заифликдан фойдаланиб, видеога тақлид қилинган ҳавола жойлаштирган ва унинг кўламини сунъий оширган.

Х платформаси бу ҳолатни қоида бузилиши сифатида баҳолади ва аккаунтни блоклади.

Еврокомиссия эса ўз навбатида Х'ни “тасдиқланган аккаунтлар” учун қўлланадиган кўк белги орқали фойдаланувчиларни чалғитгани, шаффофлик талабларига амал қилмагани учун жазолаган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Х Еврокомиссия аккаунтини блоклаб қўйди — можаро кучаймоқда