Ио йўлдошининг энергетик парадокси: Juno миссияси янги ҳақиқатни очди

1 дақиқа ўқиш231
Ио йўлдошининг энергетик парадокси: Juno миссияси янги ҳақиқатни очди

Италия Миллий астрофизика институти (ИНАФ) олимлари Пиеро ди Мартино ва Алессандро Мура бошчилигидаги тадқиқот гуруҳи NASAнинг Juno космик станцияси юборган маълумотлар асосида Ио йўлдошидаги вулқон фаолиятини таҳлил қилди. Тадқиқот натижалари Қуёш тизимидаги энг фаол вулқон танаси ҳисобланган Ио бўйича узоқ йиллардан буён давом этиб келаётган «энергетик парадокс»ни ҳал қилишга имкон берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Олимлар аввалги ҳисоб-китоблар нотўғри бўлганини аниқлашди. Илгари телескоплар ва Галилео аппарати фақат юқори ҳароратли вулқон ҳалқаларини қайд этган, бироқ Juno спектрометри ёрдамида лава кўлларининг марказий, нисбатан «совуқ» қисмлари ҳам улкан энергия тарқатиши маълум бўлди. Айнан шу ҳудудлар йўлдошнинг умумий иссиқлик балансида асосий ўринни эгаллайди.

Тадқиқот давомида Аматерасу ва Хорс каби лава кўлларининг ҳарорат режими ўрганилди. Математик моделлаштириш натижаларига кўра, ушбу кўллардаги лава қобиғининг ёши бир неча ойдан 10 йилгача давом этади. Бу эса Ио ички қисмларидаги магманинг ёпишқоқлиги ва унинг совиш жараёнлари ҳақида янги маълумотларни тақдим этди.

Ушбу кашфиёт Юпитер ва Европа тортишиш кучлари таъсирида ҳосил бўладиган энергия қаерга сарфланиши ҳақидаги саволга жавоб беради. Маълум бўлишича, айнан эски ва нисбатан совуқ лава кўллари йўлдошнинг асосий «энергетик клапанлари» вазифасини бажариб, ер ости иссиқлигини самарали тарзда ташқи муҳитга чиқариб юборади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?