Жеремй Доку: Мен инстинктга таяниб ўйнайдиган футболчиман

1 дақиқа ўқиш193
Жеремй Доку: Мен инстинктга таяниб ўйнайдиган футболчиман

Манчестер Сити вингери Жеремй Доку жорий мавсумдаги самарали ўйини унинг услуби ўзгаргани билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади. Белгиялик футболчи Брентфорд дарвозасига киритган голидан сўнг, ўзининг майдондаги ҳаракатлари ҳамон инстинктга асосланганини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Пеп Гуардиола шогирдлари Брентфордга қарши баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Англия Премер-лигаси пешқадами Арсенал билан орадаги фарқни икки очкогача қисқартирди. Учрашувда ҳисобни очган Доку рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда асосий фигура бўлди.

Ўйин якунида ББК нашрига берган интервюсида Доку шундай деди: "Мен инстинктга таяниб ўйнайдиган футболчиман. Ҳозирча ҳаммаси яхши кетмоқда ва голлар киритмоқдаман. Ўйин услубимни ўзгартирганим йўқ, шунчаки аввалги ҳаракатларим эндиликда самарали якунланмоқда".

Доку, шунингдек, жамоадоши Омар Мармоушнинг гол урганидан хурсанд эканини билдириб, унинг машғулотлардаги меҳнаткашлигини алоҳида қайд этди. Эрлинг Холанд ва Мармоушнинг голлари Манчестер Сити учун муҳим ғалабани таъминлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?