Бавария Вольфцбург устидан ғалаба қозонди: Олисе қутқарувчи, Кейн эса адашди

Бавария Бундеслиганинг навбатдаги турида Вольфцбург меҳмони бўлиб, қийин кечган баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Винсент Компани шогирдлари Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг ўзларига келишга ҳаракат қилишди ва бу ғалаба улар учун жуда муҳим аҳамият касб этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Учрашувнинг 36-дақиқасида меҳмонлар пеналти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бироқ, Гарри Кейн Бундеслигадаги фаолиятида илк бор 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошира олмади. Такрорий лавҳаларда Вольфцбург футболчиси Жеануел Белоциан пеналти нуқтасини атайлаб бузгани кўринган, бу эса инглиз ҳужумчисининг мувозанатини йўқотишига сабаб бўлди.
Ўйин тақдирини 56-дақиқада Майкл Олисе ҳал қилди. Иқтидорли вингер ўнг қанотдан марказга ёриб кириб, узоқ бурчакка йўллаган аниқ зарбаси билан Камил Грабара дарвозасини ишғол қилди. Бу гол Баварияга ғалаба келтирди.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Вольфцбург турнир жадвалида оғир аҳволда қолди. Ралф Хазенхюттл шогирдлари мавсум якунида Бундеслигада қолиш учун плей-офф зонасида курашни давом эттиришади ва сўнгги турда Ст. Паули билан ҳал қилувчи баҳсни ўтказишади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!