08:55 / 01.11.2017
6 155

Wi-Fi ҳақидаги 5 та қизиқарли маълумот

Wi-Fi ҳақидаги 5 та қизиқарли маълумот
Агар сиз кафе ва ресторанлар, меҳмонхоналар, савдо ва бизнес марказларига тез-тез ташриф буюрсангиз, ёки университет талабаси бўлсангиз, чексиз Интернетни Wi-Fi орқали соатига 2105 сўмдан 10 Мбит/с гача тезликда синаб кўришингиз мумкин. Beeline‘нинг бу хизмати талабалар, офис ишчилари ва фрилансерлар учун ажойиб ечим бўлиб, айни пайтда Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Наманган, Фарғона, Жиззах ва Зарафшон шаҳрларининг 28 нуқтасида ишламоқда.

Биз Wi-Fi ҳақида 5та қизиқ маълумот тайёрладик.

1. Wi-Fi 26 йилдан бери мавжуд

Wi-Fi деярли ўттиз йил аввал жорий қилингани ҳақида кўпчилик билмайди. АT&T компанияси 1991 йилда 2.4 gHz радиочастотасида ишлайдиган илк ускунани бозорга тақдим этган. У пайтда ушбу стандарт WaveLan деб номланган. Маълумотлар узатиш тезлигини секундига 1 мегабайтдан 2 мегабитгача етган.

1997 йилда дунё биринчи 802.11 хусусиятларини кўрди. В 1997 году мир увидел первые спецификации 802.11. 802.11б спецификаторида Wi-Fi технологияси ўзининг одатий «номини» қабул қилди. Ушбу стандарт маълумотларни сониясига 11 мегабит тезлигида узайтира олишга қодир бўлган.

2. Wi-Fi орқали маълумотлар симлидан кўра тезроқ узатилади

Инсоният ҳали 802.11аc‘дан юқори бўлган стандартни яратмаган. У маълумотларни анъанавий симли технологиядан анча тезроқ бўлган 1.3 Гбит/с гача тезликда узатади.

3. Wi-Fi қандай максимал узоқликда ишлайди?

Wi-Fi сигналининг энг «узун» сигнали 382 км масофасига узатилган. Дунё рекорди Эрманно Петроземолига тегишли. Ушбу рекордни ўрнатиш учун у бор йўғи 60$ сарфлаган.

4. Wi-Fi кундалик шароитда мутлақо зарарсиздир.

Wi-Fi зарарли радиация манбаи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги афсоналар сонлар билан йўқолади. Унинг қуввати ўртача 100 мВт, хонадондаги микритўлқинли печь эса 800 ваттни ташкил қилади.

5. Оммавий Wi-Fi хакерлар томонидан фойдаланади

Дунёда ҳар куни тахминан 1 терабайтлик маълумот ушланиб қолади. Ҳар йили эса 370 миллион шахсий маълумотлар оммавийлашиб кетади. Хакерерлар браузер тарихидан пароллар ва логинларни ўчиришни унутган бепарво фойдаланувчилардан маълумот олишга муваффақ бўлишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Wi-Fi ҳақидаги 5 та қизиқарли маълумот