Немис олимлари дориларни инсон организмининг зарур жойларига етказувчи мини-роботлар яратишди. Бу антиқа ихтиро ҳақида Spiegel online нашри хабар бермоқда, деб ёзади Кун.уз нашри.
Штутгартдаги Макс Планк жамиятининг интеллектуал тизимлар институти олимларининг маълум қилишича, робот судрала олади, сузади ва ҳаттоки сакрай олади. Ҳозирги кунда бу роботлар бундай турдаги энг кичик ўлчамлилари ҳисобланади. Бу мини-роботларнинг ўлчами бор-йўғи 4 мм ни ташкил қилади, улар қоғоз варағи каби ясси ва юмшоқ, эластик полимердан тайёрланган, бу эса роботни бошқа кичик роботларга нисбатан ҳаракатчанроқ қилади. Бундан ташқари, қурилма ушлай олади, объектларни керак жойларга етказади ва қўйиб юборади. Келгусида бу технология шифокорларга дориларни тананинг шикастланган қисмларига трубкаларсиз етказишга имкон беради.
“Бу роботни минимал даражадаги инвазив аралашувларсиз қўлламоқчимиз. Бемор роботни ёки ютиб юбориши, ё у организмга теридаги кичик тешик орқали киритилиши ва у тана ичида ҳаракатлана олиши мумкин”, деб айтган Метин Ситти.
Олимлар мини-роботларни яратишда медузалар, қуртлар ва қўнғизлар личинкаларидан андоза олишган. Қурилманинг полимер қатламига магнит зарралар ўрнатилган. Шу тариқа олимлар ташқи магнит майдони ёрдамида объект шаклини ўзгартира оладилар ва уни бошқара оладилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар