date

Холанн Шеркини мақтади: "Ажойиб узатмалар"

Холанн Шеркини мақтади: "Ажойиб узатмалар"
Манчестер Сити ҳужумчиси Эрлинг Холанн жамоаси футболчиси Райан Шерки ҳақида илиқ фикр билдирди. Якшанба куни норвегиялик форвард Англия Премьер-лигаси доирасида "Борнмут"га қарши ўйинда дубльга эришди.

Иккала голга ҳам 22 ёшли француз футболчи Шерки голли узатмалар берди. Учрашув "шаҳарликлар"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Биз ҳаммамиз Шеркининг қандай иқтидорли эканини биламиз, шунинг учун унинг маҳоратидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бугун у менга иккита ажойиб голли пас берди.

Келгусида ҳам у менга кўплаб узатмалар қилиши мумкин, деган умиддаман", — деди Холанн Sky Sports телеканалига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, Райан Шерки шу йилнинг июн ойида Франциянинг "Лион" жамоасидан "Манчестер Сити" сафига қўшилган эди.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома 2030 йилнинг ўртасигача тузилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Холанн Шеркини мақтади: "Ажойиб узатмалар"