
Аргентиналик юлдуз футболчи Лионель Месси, ҳозирда МЛСнинг "Интер Майами" жамоасида тўп сураётган ҳужумчи, 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти ҳақида фикр билдирди. "Менинг Жаҳон чемпионатида қатнашиш истагим катта.
Бироқ бунинг учун мен аъло жисмоний тайёргарликда бўлишим ва жамоага ёрдам бера олишим керак. Мендаги талаб максимал даражани ушлаб туришдир", – дейди 38 ёшли ҳужумчи инсайдер Фабрицио Романо орқали.
Эслатиб ўтамиз, 2026-йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади. Турнир ёз фаслида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Аргентина жорий Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа финалда Францияни пеналтилар сериясида мағлуб этган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар