date

Аморим: Шоу Англия терма жамоасига лойиқми?

Аморим: Шоу Англия терма жамоасига лойиқми?
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим ҳимоячи Люк Шоунинг Англия терма жамоасига қайтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. 30 ёшли футболчи жорий мавсумда жароҳатлардан холи бўлиб, Премьер-лигада “қизил иблислар”нинг барча тўққизта ўйинида асосий таркибда майдонга тушди.

“Менимча, Шоу Англия терма жамоасига чақирилишга лойиқ, аммо бошқа ўйинчилар ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Мен Люкнинг терма жамоада ўйнашини хоҳлайман, шу билан бирга, у клуб сафига қолиб, тикланиши ва олдимиздаги ўйинларга тайёрланиши менга маъқул бўларди”, – деди Аморим UtdDistrict нашрига берган интервьюсида.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида 13 ноябр куни Сербия ва 16 ноябр куни Албания билан ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аморим: Шоу Англия терма жамоасига лойиқми?