Японияда мамлакатдаги илк учар автомобилни синовдан ўтказишга тайёргарлик жараёни якунланди, деб хабар беради «Дарё».
Синов Toyota Motor компаниясининг штаб-квартираси жойлашган Тоёда шаҳридаги полигонда бўлиб ўтади.
Машина тўртта винтдан иборат, улар автомобилга квадрокоптёрга ўхшаб учиш имконини беради. Автомобиль режимида транспорт учта ғилдиракда ҳаракатланади. Машинанинг узунлиги 3,7 метрни, баландлиги эса 1,5 метрни ташкил этади. У икки кишига мўлжалланган. Конструкторларнинг режасига кўра, машина 10 метр баландликка кўтарилиб, соатига 100 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Қайд этилишича, автомобилни яратиш ишлари 2020 йилда тугатилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди