Эскалаторни ким ихтиро қилган?

  • 08 декабрь 2019, 08:01
  • 1 845
  • Технология
  • Эскалаторни ким ихтиро қилган?
    Савдо мажмуалари ҳамда турли хил метро бекатларида юрганингизда деярли ҳар куни эскалатор, яъни ўзюрар зинапоялардан фойдаланасиз. Аслида, ушбу сиз кундалик фойдаланувчи эскалатор жуда қиммат, лекин шу билан бирга оддий машина эканини биласизми?

    Натан Амес 1859 йилда биринчи «эскалатор», яъни «айланма зинапоялар» ғояси билан чиқиб, бу учун патент очди. Бироқ, у ҳеч қачон ўз концепциясининг ишчи моделини ярата олмаган.

    Орадан ўттиз йил ўтгач, Леамон Соудер эскалаторга ўхшаш қурилмалар учун тўртта алоҳида ғояларини патентлади. Бироқ у ҳам Амес каби ўз орзуларини рўёбга чиқара олмади. Ниҳоят, 1892 йилда Жесси В. Рено «тўхтовсиз конвейер» ғояси учун ўз патентига эга бўлди.

    У шунингдек, биринчи ишлайдиган эскалаторни ишлаб чиқди - уни «қайишувчан лифт» деб номлади ҳамда уни 1896 йилда Нью-Йорк шаҳрида жойлашган Коней оролидаги Эски темир искала бўйлаб ўрнатди.

    Чарлз Сибергер исмли шахс ўзининг ушбу ғоя бўйича ўз патентларини очган ва ўзидан олдинги механик Вҳелернинг баъзи ғоялари 1899 йилда Отис Элеватор компанияси томонидан қурилган Сибергернинг прототип эскалаторида ишлатилган. Сибергер 1900 йилда «эскалатор» деган номни таклиф қилган. У бу сўзни лотинчадаги «scala», «e» ва «tor» сўзларидан бирлаштириб ясади ва ушбу сўз «олиб ўтиб қўйиш воситаси» деган маънони беради.

    Дунёдаги энг машҳур эскалатор тизимларидан бири Гонконгдаги Central-Mid-Levels эскалатор тизимидир. Бу дунёдаги энг узун ташқи эскалатор тизими бўлиб, умумий узунлиги 792 метрни ташкил этади.

    » » Эскалаторни ким ихтиро қилган?