00:54 / 16.10.2020
2 874

IT ҳақида ёзинг ва танловда ғолиб бўлинг

IT ҳақида ёзинг ва танловда ғолиб бўлинг
Huawei Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан биргаликда «Ўзбекистоннинг АКТ-шарҳловчиси» танловини ўтказади.

Ҳозир «Бизнинг ҳаётимизда АКТ технологияларининг аҳамияти» мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда. Биринчидан, бу мамлакатимизни «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» деб номланган 2020 йилдаги ривожланиш йўналиши билан боғлиқ. Иккинчидан эса, ўзаро мулоқотларимизнинг катта қисмини онлайн тартибга ўтказишга сабаб бўлган глобал пандемия ҳам бор. Биз – Huawei жамоаси, АКТ инфратузилмасини ўз вақтида мустаҳкамлаш катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблаймиз. Ахборот технологиялари барча қийинчиликларни енгишга ва рақамли хизматлардан фойдаланиш имконияти пайдо бўлишига ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.

20 йил давомида Huawei компанияси алоқа операторлари ва АКТ соҳасидаги шериклар билан ҳамкорликда муҳим лойиҳаларда иштирок этди. Биз ҳар доим мамлакатда АКТ соҳаси ривожига ҳисса қўшиш ва соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлашга интилдик. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида барча давлат идоралари ва ташкилотларининг АКТ билан боғлиқ нуқталарини топиб, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга ҳаракат қилдик.

Huawei компанияси ахборот технологиялари соҳасини бўлажак касб сифатида танлаган ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратади. Шу билан бирга, мамлакатда IT-журналистикани ривожлантириш каби йўналиш борлигини ҳам унутмайди. Huawei компанияси 2019 йилда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда АКТ журналистларини тайёрлашда ҳамкорлик қилиш ва ушбу ҳамкорликни амалга оширишда ўзаро манфаатдорликка эришиш кўзда тутилган меморандум имзолади.

Меморандум доирасида Huawei компанияси ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети «Ўзбекистоннинг АКТ-шарҳловчиси» миллий танлови бошланганини маълум қилади. Телекоммуникация ва IT-саноати мавзусига қизиққан, ихтисослашган, тажрибали ҳамда энди иш бошланган журналистлар (талабалар), шунингдек рақамли технологиялар ҳақида ёзишни яхши кўрадиган IT мутахассислари ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш учун қуйидагилар керак бўлади:

Ўз маълумотларингизни (исм, фамилия, яшаш шаҳри, иш/ўқиш жойингиз, ижтимоий тармоқлардаги каналингиз) кўрсатган ҳолда @ICTobserverUZ_bot телеграм ботда рўйхатдан ўтиш.

I. Иштирокчилар технологиялар ҳақидаги учта саволга жавоб беришлари керак бўлади:

5G нима, қайси мамлакатлар ушбу соҳада кашфиётларни амалга оширди ва 5G Ўзбекистонга қандай инновациялар олиб келади?
Қайси ривожланиш йўналишлари Рақамли Ўзбекистонга асос бўлиши керак? Мамлакат раҳбарияти биринчи навбатда нималарга эътибор бериши лозим?
Ақлли шаҳар. Сизнинг орзуингиздаги шаҳар қандай бўлиши керак? Ушбу орзуни амалга ошириш учун ҳал қилиниши керак бўлган асосий муаммолар нималардан иборат?

Жавобларни иншо ёки ҳикоя шаклида ёзиш мумкин (700 та сўздан кам бўлмаган хажмда). Асосий шарт – бу ижодий ишда #HuaweiUzbekistan ва #ICTobserverUZ хештегларини тилга олиб ўтиш, шунингдек ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида ижодий маҳсулотни нашр этиш ва телеграм ботга нусхалаш керак бўлади. Энг тўғри, қизиқарли ва батафсил матнларни тақдим этган 20 нафар иштирокчи сертификат олади ва улар иккинчи босқичда қатнашишлари мумкин бўлади.

II. Танлов иштирокчиларига Huawei компанияси ривожлантираётган устувор технологиялардан бири – 5G, булутли технологиялар, сунъий интеллект ва ақлли шаҳар мавзусида иншо (700 та сўздан кам бўлмаган хажмда) ёзиш таклиф этилади. Ижодий ишни ижтимоий тармоқларда нашр этиш, постни #HuaweiUzbekistan ва #ICTobserverUZ хештеглари билан белгилаш ва телеграм ботидаги тегишли ҳаволаларнинг нусхасини қўйиш керак бўлади. Танланган мавзуни сифатли очиб берган ва аудиториядан энг кўп «табиий» ижобий жавобларни олган 10 нафар иштирокчи танловнинг финал босқичида иштирок этади.

III. Финалчилар Huawei компанияси мутахассислари билан интервю олиб боришади. Танлов шартларига кўра, тайёр материаллар Huawei компаниясининг корпоратив ресурсларида жойлаштирилади ва номзоднинг ижтимоий саҳифасига ҳам нусхаланади. Маърузачилар фикрига кўра энг саводли ва оммабоп (лайклар, шарҳлар ва репостлар сони бўйича) суҳбатлар тайёрлаган 3 та шарҳловчилар 1, 2, 3-ўринлар учун совринлар билан тақдирланадилар. Иштирокчилар материаллар шаклини ўз хоҳишига кўра танлайдилар – матн, видео ва бошқа форматларга рухсат берилади. Ижодкорлик ва ностандарт тақдимот мамнуният билан қабул қилинади ва танлов иштирокчиларига балл қўшади.

Танлов материалларини текшириш ва баҳолаш журналистика ва АКТ технологиялари соҳасидаги тажрибали вакиллар томонидан амалга оширилади:

- Александр Сучков, IT журналист
- Бахтиёр Насимов, журналист ва ёзувчи
- Шерзодхон Қудратхўжаев, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори
- Даврон Азизов, Huawei Ўзбекистон компаниясининг корпоратив алоқалар департаменти раҳбари

Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш ва танловнинг биринчи босқичи 15 октябрдан 15 ноябрга қадар давом этади. Иккинчи босқичга чиққан номзодлар учун танлов 15 ноябрдан 30 ноябргача давом этади. Финал 30 ноябрдан 15 декабргача бўлиб ўтади ва тантанали тақдирлаш маросими санаси ғолибларни аниқлаш натижаларига кўра эълон қилинади. Барча финалчиларга бренд номи билан чиқарилган эсдалик совғалар, учта ғолибга эса Huawei ақлли қурилмалари тақдим этилади.

Huawei компанияси ҳақида:

Huawei компанияси – инфокоммуникация ва инфратузилма ечимларининг, шунингдек ақлли қурилмаларнинг халқаро етакчи таъминотчиси. Унинг асосий иш йўналишлари телекоммуникация тармоқлари, ахборот технологиялари, ақлли қурилмалар ва булутли хизматлардир, шу билан бирга Huawei рақамли технологиялардан фойдаланиш бизнес учун ҳам, якуний истеъмолчилар учун ҳам қулай ва осон бўлишини таъминлашга интилмоқда ва ақлли, мукаммал алоқа дунёсини яратишга тобора яқинлашиб бормоқда.

Huawei'нинг кенг қамровли портфелидаги маҳсулотлар, ечимлар ва хизматлар юқори даражада ишончлиликка ва рақобатбардошликка эга. Экотизим бўйича ҳамкорлари билан очиқ биргаликда иш олиб борган ҳолда, Huawei ўз мижозларининг имкониятлари доирасини кенгайтириб, улар учун тижорат салоҳиятини яратмоқда.

Huawei инвестицияларининг катта қисмини глобал ривожланишга ёрдам берадиган фундаментал тадқиқотларни ўтказишга йўналтиради. Компанияда дунёнинг 170 дан ортиқ мамлакатлари бўйича 194 мингдан ортиқ ходим ишлайди.

Huawei – 1987 йилда асос солинган хусусий компания. У бутунлай ходимларига тегишлидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » IT ҳақида ёзинг ва танловда ғолиб бўлинг