Фото: Screen Rant
Нидерландия пойтахти Амстердамда Roboats (робот қайиқлар) деб номланган автоном электр кемаларни синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Screen Rant хабар берди.
Модульли конструкция туфайли робот қайиқлар ўзгартирилиши ва турли вазифаларга мослаштирилиши мумкин. Роботлар юк ёки йўловчиларни ташийди, йўл давомида чиқиндиларни йиғади ва ҳатто бир-бирига уланиб, сузувчи инфратузилма, масалан, доклар ёки кўприклар ҳосил қилади.
Фото: Screen Rant
Қайиқнинг ички таянч қисми аккумуляторли электр платформага, ҳаракатга келтириш ва бошқариш, реал вақт режимида сувни таҳлил қилиш тизимларига асосланган. 360 градусли кўриш бурчагига эга камералар ва лидарлар сувда ҳаракатни бошқаришга ёрдам беради — бу худди ҳайдовчисиз транспорт воситаларига ўхшаб кетади.
Платформанинг юқори қисмини алмаштириш мумкин. Йўловчи модули ўриндиқлар билан жиҳозланган ва 5-6 кишини сиғдира олади. Бир қувватлашда роботлар тахминан 10 соат ишлайди, уларни симсиз зарядлаш ҳам мумкин.
Лойиҳа Массачусетс технология институти компьютер фанлари ва сунъий интеллект лабораторияси (CSAIL) томонидан Амстердам илғор шаҳар ечимлари институти (АМС) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Профессор Карло Раттининг сўзларига кўра, қурилмалар ҳали синов босқичида, бироқ ташкилот аллақачон уларни тижорий мақсадларида ишга туширишни режалаштирган.
«Айни пайтда бу ҳали прототип. Бошқариш сенсорли интерфейс ёрдамида амалга оширилади. Сиз шунчаки манзилингизни кўрсатасиз ва қайиқ сизни у ерга олиб боради», — дейди профессор. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»