
Сўнгги кунларда Испания матбуотида Ханс-Дитер Флик мавсум охирида "Барселона" бош мураббийлигидан кетмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу маълумотни журналист Флориан Плеттенберг рад этди.
Манба маълумотларига кўра, немис мутахассиси "кўк-анорранглилар" сафидаги фаолиятидан мамнун ва клубни тарк этишни режалаштирмаяпти. Флик 2024 йил май ойидан бери "Барселона"ни бошқариб келмоқда.
Ўтган мавсумда у каталонияликларга Ла Лига ва Испания Кубогини ютишда ёрдам берди. Жорий мавсумда эса Флик жамоаси 11 турда 25 очко тўплаб, "Реал"дан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
Бугун, 5-ноябр куни "Барселона" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг тўртинчи турида сафарда "Брюгге"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар