
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, “Энерго Савдо” корхонаси ходими қўлга олинган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бошқармаси ходимлари ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда махсус тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида “Энерго Савдо”нинг Яккасарой тумани бўлими ходими 25 миллион сўм пора олаётган вақтда қўлга тушди. У ушбу маблағ эвазига меҳмонхона биносининг электр тармоғига ноқонуний уланиши бўйича акт тузишдан бош тортишини ваъда қилган.
Шунингдек, терговолди текширув давомида ушбу ходим меҳмонхона бошқарувчиси томонидан аванс сифатида берилган яна 10 миллион сўмни олдинроқ олгани маълум бўлди. У меҳмонхонага 70 миллион сўмлик жарима солиб, унинг 50 фоизини ўзига талаб қилган.
Аниқланган қоидабузарликни эса мобил телефони орқали видеога олган. Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг давлат органлари, давлат иштирокидаги ташкилотлар ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ходимининг моддий бойликларни ёки молиявий нафни ноқонуний олиши ҳақидаги моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентда “Энерго Савдо” ходими пора билан ушланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар