14:56 / 27.07.2022
1 607

Чақалоқларда тиш чиқаётганда бурун оқиши меъёрми ёки касаллик аломати?

Чақалоқларда тиш чиқаётганда бурун оқиши меъёрми ёки касаллик аломати?
Фото: Wday
Чақалоқнинг тишлари чиқа бошлаганда, унинг ҳолатида ўзгаришлар кузатилади. Милклари қичийди ва оғрийди, шунинг учун бола инжиқ бўлиб қолади. Фақат оғриқ қолдирувчи воситалар болани тинчлантиришга ёрдам беради. Аммо бу жараённинг ягона белгиси эмас. Тумов ҳам тишлар туфайли юзага келиши мумкинми? Ёки бу ЎРВИнинг аломатими? Wday нашри ушбу саволга жавоб берди.

Тиш чиқишида тумов кузатилиши мумкинми?
Дастлабки тишлар чиқишидаги белгиларни ЎРВИ аломатлари билан адаштириб юбормаслик жуда муҳимдир. Тиш чиқишида боланинг иммунитети пасаяди, унинг фонида бурун оқиши, йўтал, иситма ёки ичаклар бузилиши бошланиши мумкин. Бундай вақтда боланинг соғлиғига жиддий эътибор бериш лозим.

Тумов меъёрий бўлганда кузатиладиган аломатлар:
  • бурундан оқадиган ажралманинг кўпайиши;
  • бурун тиқилмаслиги;
  • бурун оқиши кучли эмас ва уч кун ичида ўтиб кетиши;
  • ажралманинг шиллиқ ва шаффофлиги.

Юқоридаги белгилар тиш чиқиши жараёнида анатомик жиҳатдан бурун шиллиқ қавати билан чамбарчас боғлиқ бўлган милкларнинг қон айланиши фаоллашгани сабабли пайдо бўлади. Бу безларнинг фаол ишига ва шилимшиқ секрециясига олиб келади.

Аммо ҳар доим ҳам тумов бу жараён билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас. Одатда, болада милк оғриғидан ташқари ҳеч қандай аломатлар бўлмаслиги керак.

Агар бурун оқиши кучли бўлса, бурун тиқилиши кузатилади ва ажралма яшил ёки оқ рангга айланади, бундай вақтда, албатта, шифокорга кўриниш керак. Бу тиш чиқиши аломати эмас, балки ЎРВИ бўлиши мумкин.

Агар тумов бўлса, нима қилиш керак?
Кўпинча, ҳеч нарса қилиш талаб этилмайди. Тумов 3-4 кун ичида ўтиб кетади. Аммо ажралма шунчалик кўп бўлиши мумкинки, бу боланинг нафас олишига тўсқинлик қилади. Бундай ҳолда қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
  • Бурун ювилади ва шиллиқ қават намланади. Бурун бўшлиғи тозаланади. Бурунни шўр сув, денгиз ёки оддий сув билан чайиш ва ҳар қандай бурун томчиларидан фойдаланиш мумкин.
  • Ажралмани пипетка ёки аспиратор билан олиб ташлаш тавсия этилади.

Агар тумов 6 кунда ҳам ўтиб кетмаса, у ҳолда педиатр билан боғланиш керак. Томчи воситалари бу муддатдан кўпроқ вақт давомида ишлатилмаслиги керак.

Бир ёшгача бўлган болаларда тумов кўпинча тишларнинг чиқиши билан боғлиқ. Аммо бу доим ҳам тишлар чиқишида кузатилмайди, айниқса, тана ҳарорати кўтарилса ва йўтал пайдо бўлса. Бундай ҳолда ЎРВИ аломатларидан гумон қилиш мумкин, чунки иммунитетнинг пасайиши фонида бола осонгина инфекция юқтириб олади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чақалоқларда тиш чиқаётганда бурун оқиши меъёрми ёки касаллик аломати?