15:41 / 24.09.2022
3 019

Юз териси нима сабабдан қичишади?

Юз териси нима сабабдан қичишади?
Фото: Pinterest
Юз — организмда содир бўладиган барча нарсаларнинг аксидир. Ундан қайси органларга шошилинч ёрдам кераклигини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Агар ҳуснбузар, тошма, қизил доғлар пайдо бўлса, ўз вақтида шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Шунингдек, тўсатдан уйқусизлик, оғриқ ёки қичишиш кузатилиши ҳам шу даражада муҳимдир. Агар юз қичишса, овқатдан олдинми ёки кейин, қайси соҳада кўпроқлиги, қичишишнинг табиатига аҳамият бериш зарур. Wday нашри юз терисида тез-тез пайдо бўладиган қичишишнинг сабаби ҳақда сўз юритди.

Нима учун юз қичишади?

Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсоннинг юзи лакмус қоғозидир. Унга паст сифатли озиқ-овқат, аллергенлар, ифлосланган ҳаво, совуқ, иссиқ, организмдаги яллиғланиш жараёнлари дарҳол таъсир қилади. Терининг қичишиши жиддий муаммоларни кўрсатади. Агар дарҳол чора кўрилмаса, қизил доғлар, терининг дағаллашиши, ошқозон яраси пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳеч нарсани бефарқ қолдириш мумкин эмас.

Вақт ўтказиб юборилса, муаммоли жойларда йирингли яраларгача қизариш пайдо бўлиши мумкин. Бу нафақат муаммолардан дарак беради, балки ноқулайлик туғдиради, ҳаётнинг нормал сифатига тўсқинлик қилади.

Юз қичишишининг сабаблари

Аввал ушбу муаммони бартараф этиш учун нима сабабдан юз қичишишини билиб олиш керак.

1, Энг кенг тарқалган сабаб терининг қуришидир. Ташқи кўринишга ғамхўрлик қилиш, юқори сифатли намлантирувчи ва озиқлантирувчи ниқоблардан фойдаланиш керак. Эҳтимол, янги косметик воситалар тери турига мос келмаган бўлиши мумкин, натижада у эпидермисни қалинлаштиради ва қуритади.
2, Аллергик қичишиш аллергияга олиб келадиган маҳсулотлар туфайли намоён бўлади. Косметика, кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқаларга мумкин бўлган реакция натижасида аллергик қичишиш пайдо бўлади.
3, Атмосферага боғлиқ қичишиш — ҳаддан ташқари иссиқ, совуқ ҳаво туфайли юзага келиши мумкин.
4, Дори-дармонларни қабул қилиш ҳам қичишиш, тошма, қизариш шаклида реакцияга олиб келиши мумкин.
5, Юзнинг қичиши сабаблари орасида тери касалликлари ҳам учрайди. Бундай ҳолда узоқ муддатли даволанишга тайёргарлик кўриш керак, чунки дерматит, псориаз касаллиги, розацеа ва бошқа касалликлар комплекс терапияни талаб қилади.
6, Шунингдек, юқумли касалликлардан фолликулит, қизамиқ, қўтир, қолаверса, диабет, саратон, ва бошқа касалликларни ҳам ўз ичига олади.
7, Бундан ташқари, инсоннинг руҳий ҳолати — стресс, асабийлик, депрессия ҳам юз қичишишига сабаб бўлади.

Юзнинг қичиши бошланишининг яна бир қанча сабаблари бор. Агар юқорида келтирилган сабаблардан воз кечгандан кейин ҳам аломатлар безовта қилишни давом этса, мутахассис билан маслаҳатлашиб, организмни тўлиқ текширувдан ўтказиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юз териси нима сабабдан қичишади?