14:16 / 01.02.2023
502

Кўриш қобилиятининг пасайиши: Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган дастлабки аломатлар

Кўриш қобилиятининг пасайиши: Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган дастлабки аломатлар
Кўриш қобилиятининг пасайиши туғма бўлиши мумкин, аммо бу турли сабабларга кўра ҳар қайси ёшда хавотир туғдириши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ўзингиз ва болаларда бу муаммони ўтказиб юбормаслик керак, деб ёзади “Лиса.ру” нашри.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қуйидаги огоҳлантирувчи белгиларни эътиборсиз қолдирманг:
  • Узоқдаги у ёки бу объектни кўриш учун кўзингизни қисган ҳолда қарай бошлайсиз;
  • Объектни икки томонлама кўриш ва тасвирнинг хиралашишини сезасиз;
  • Қоронғида, оқшом чоғида деярли кўрмайсиз;
  • Ҳар қандай объектга эътибор қаратмоқчи бўлганингизда, бош оғриғини ёки кўз соққасининг оғриғини ҳис қиласиз;
  • Кўзларингиз қуриб қолгандек ёки уларга қум киргандек бўлади;
  • Қорачиққа ёруғлик нурлари ёки қоронғилик таъсир қилмайди, бу бош билан боғлиқ жиддий жароҳат борлигини англатади.

Сизда юқоридаги белгилардан биттаси ёки бир нечтаси кузатилган бўлса, офталмолог қабулига боринг. Даволанишни қанчалик тез бошласангиз, аввалги кўриш қобилиятингизни қайтариш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

Кўриш қобилияти бир неча дақиқа мобайнида кескин ёмонлашиши мумкин, бир ёки иккала кўзнинг кўриш қобилияти бирваракайига тушиб кетади. Ушбу бузилиш сабаблари кўп: (тўр парданинг енгил ажралиши ўзини шундай намоён қилади), стрессдан жиддий касалликларга қадар. Бош айланиши шу вақтнинг ўзида пайдо бўлса, кўришнинг пасайиши кислород етишмаслиги, қон томирларнинг сиқилиб қолиши, шунингдек, мияда қон айланишининг бузилиши каби белгилар билан бирга кечса, бу ҳолат жуда хавфлидир. Кечиктирмасдан шифокорга учранг.

Шуни ёдда тутиш керакки, кўпинча болалар бундай аломатларни ўзлари сезмайдилар ва уларда бу муаммолар борлигини ҳар доим ҳам ташқи томондан аниқлаш мушкул. Шу боис болаларни йилига бир марта офталмолог текширувидан ўтказиш мажбурийдир.

Кўриш қобилиятининг пасайиши: доимий ёки вақтинчалик
Кўриш қобилиятининг пасайиши вақтинчалик ёки доимий бўлиши мумкин. Кўришнинг вақтинча ёмонлашиши жиддий даволанишни талаб қилмайди ва кўп ҳолларда визуал юк режими барқарорлаштиргандан сўнг бир мунча вақт ўтгач, муаммо ўз-ўзидан йўқолади. Кўпинча бунга стресс, уйқусизлик ёки кўриш юкламасининг ҳаддан ортиқлиги сабаб бўлади.

Кўриш қобилиятининг доимий пасайиши хавотирли саналиб, турли хил кўз касалликларига бу муаммони келтириб чиқарувчи омил сифатида қаралади. Яқинни ёки узоқни кўра олмаслик каби астигматизм касалликларини обдон даволашга тўғри келади. Баъзи ҳолларда, масалан, катарактада оғриқсиз ва самарали жарроҳлик амалиёти беморларга ёрдам беради.

Даволаш
Замонавий тиббиёт кўриш қобилиятини тиклашга ёрдам берадиган кўплаб усулларни таклиф қилади: дори-дармон терапиясидан жарроҳлик амалиётигача. Шунингдек, беморларга турли аппарат процедуралари буюрилади. Кўз чарчоқларини йўқотиш учун офталмолог алоҳида танланган линзали кўзойнаклардан фойдаланишни буюриши мумкин. Афсуски, кўп ҳолларда аксарият кишилар ўйлаганидек, кўзлар учун гимнастика ёрдамида йўқолган кўриш қобилиятини қайтариш имконсиз. Лекин баъзи ҳолларда бу машқлар беминнат профилактика воситаси бўлиб хизмат қилади.

Кўриш қобилияти пасайишининг олдини олишдаги асосий қоидалар
  • Тўлиқ ва тартибга солинган парҳезга риоя қилинг, таомномангизда тухум, ёнғоқ, асал, денгиз маҳсулотлари ва цитрус мевалари каби маҳсулотлар бўлиши керак;
  • Иш жойингизни қуйидаги меъёрларни ҳисобга олган ҳолда ташкил қилинг: монитор кўзингиздан 50-60 сантиметр узоқ масофада бўлиши керак, ёруғлик эса чап томонга тушиши лозим;
  • Офталмолог маслаҳати билан кўриш қобилияти пасайишининг олдини олиш учун махсус витаминлар ва минералларни қабул қилиш;
  • Кўзлар учун гимнастика машқларини бажаришни доимий одатга айлантиринг;
  • Агар монитор қаршисида кўп вақт сарфлашга тўғри келса, мутахассисдан маслаҳат олинг: у кўзларнинг қуруқлашиб қолишининг олдини олишга мўлжалланган махсус томчиларни танлашга ёрдам беради;
  • Болаларда визуал юкламани меъёрллаштириш. Чунки гаджетлар хилма-хиллиги ва мактаб юкламасининг кўплиги ҳисобига кейинги йилларда узоқни кўра олмайдиган болалар сони тез суръатларда ошиб бормоқда. Бу ҳам ўсмирларда кўриш қобилияти пасайишининг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Шу боис патологиянинг илк аломатларини ўтказиб юбормаслик зарурдир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кўриш қобилиятининг пасайиши: Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган дастлабки аломатлар