13:47 / 01.06.2023
391

Нима учун қориннинг ўнг томони оғрийди: оғриққа сабаб бўлувчи 12 та ҳолат

Нима учун қориннинг ўнг томони оғрийди: оғриққа сабаб бўлувчи 12 та ҳолат

Ўнг тарафдаги ҳар қандай оғриқ шифокорга мурожаат учун сабабдир: жуда кўп жиддий касалликлар у билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оғриқ пайтида органлар жойлашуви бўйича оғриқ манбасини тахмин қиласиз. Аммо аниқ сабабни билмайсиз: баъзида бир жой оғрийди, лекин бошқа жойда сезилади.

Қачон тез ёрдамни чақириш керак?

Тўсатдан ва кучли оғриқ пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Бошқа хавфли аломатлар пайдо бўлишини кутманг, чунки баъзи ҳолларда бу ўлим билан якунланиши мумкин.

Агар оғриқ кучли бўлмаса ҳам қуйидаги белгилар кузатилса, тез ёрдам чақиринг:

  • ҳарорат кўтарилса;
  • ахлатда қон бўлса;
  • оғриқ кучайганда;
  • қусиш ва кўнгил айнишида.

Нега ўнг томон оғрийди?

  1. Кўричак

Кўричак — йўғон ичакнинг кичик қисми яллиғланиши. Кўричакнинг биринчи белгиси киндик яқини ёки қориннинг юқори қисмидаги оғриқ бўлиб, у қориннинг ўнг томони юзаси бўйлаб пастга тушади ва кучаяди.

Оғриқ билан бирга иштаҳа йўқолади, 37-39 °C гача иситма, кўнгил айниши ва қайт қилиш кузатилади.

Нима қилиш керак?

Бу ҳолат шошилинч тиббий ёрдам ва жарроҳлик амалиётини талаб қилади.

  1. Ўт пуфагидаги тошлар

Ўт пуфагида тош бўлганда, ўнг қориннинг юқори қисми, кўкракости, орқа соҳада ва ҳатто, ўнг елкада тўсатдан ва тез ортиб бораётган оғриқни ҳис қиламиз. Бундан ташқари, кўнгил айниши ёки қайт қилиш мумкин.

Оғриқнинг давомийлиги бир неча дақиқадан бир неча соатгача ўзгариб туради.

Нима қилиш керак?

Агар сизда ушбу аломатлар пайдо бўлса, дарҳол терапевтга боришингиз ёки тез ёрдам чақиришингиз керак. Тошлар ўт пуфагининг яллиғланишига олиб келади — холецистит, ошқозоности бези каналининг тиқилиб қолиши ва натижада панкреатит.

  1. Буйрак тошлари

Улар қориннинг пастки ва ён томонларида тўсатдан чидаб бўлмас оғриқларни келтириб чиқаради, лекин оғриқ кўпинча орқа томондан сезилади. У кучаяди ёки заифлашади, у оғриқли пешоб чиқариш билан бирга кузатилади.

Нима қилиш керак?

Уролог муаммони ҳал қилишга ёрдам беради, шунинг учун дарҳол унга боринг. У майда тошлар учун дори-дармонларни буюради.

Кучли оғриқ ва катта буйрак тошлари касалхонага ётқизишни ва жарроҳлик амалиётини талаб қилиши мумкин.

 4. Ирритабий ичак синдроми (ИБС) ёки қорин дам бўлиши

Ичакда тўпланган газлар унинг деворларини чўзади ва қориннинг турли қисмларида, жумладан, ўнг томонда оғриқни чақиради.

Одатда бу жиддий эмас. Фақатгина фарқ шундаки, сиз қорин дам бўлишини диета билан тузатишга ҳаракат қилишингиз мумкин, аммо ИБС сурункали касалликдир.

Нима қилиш керак?

Симптомларни енгиллаштириш учун гастроэнтеролог турли дориларни буюради.

  1. Ичак яллиғланиши

Энг кенг тарқалганлари Крон касаллиги ва ярали колитдир.

Агар ичаклар яллиғланган бўлса, қорин бўшлиғида оғриқ, шиш пайдо бўлади. Бошқа аломатлар қонли диарея, вазн йўқотиш ва заифликдир.

Яллиғланишнинг сабаблари аниқ маълум эмас, аммо мутахассислар буни генетика ва иммунитет тизими билан боғлиқ муаммолар деб ҳисоблашади.

Нима қилиш керак?

Гастроэнтерологга ташриф буюринг. Ташхис қўйиш учун у сизни ахлатни текшириш ёки колоноскопияга юборади. Даволаниш сифатида у ушбу рўйхатдан бирортасини буюради: аминосалицилатлар ёки месалазинлар, антибиотиклар, иммуносупрессантлар, биологик препаратлар.

  1. Қабзият

Ҳожатга чиқа олмасангиз, ошқозонингизда ноқулайлик ва оғирлик ҳис қилсангиз, бу ич қотишидир.

Нима қилиш керак?

Бу ўринда лаксатиф ёрдам беради. Доимий ич қотишида умумий амалиёт шифокори ёки гастроэнтеролог билан маслаҳатлашинг.

  1. Ўн икки бармоқли ичак яраси

Яра — шиллиқ қаватдаги чуқур нуқсон. Кўп ҳолларда Helicobacter pylori бактерияси ўн икки бармоқли ичакка кирганда пайдо бўлади. Ўнг тарафдаги оғриқдан ташқари, қорин дам бўлади, оғирлик ҳисси, жиғилдон қайнаши ва кўнгил айниши мумкин.

Нима қилиш керак?

Аввал ошқозон яраси бор-йўқлигини аниқланг. Эзофагогастродуоденоскопияни ўтказиш — ичак деворларини текшириш учун имкон қадар тезроқ гастроэнтеролог билан боғланинг.

Кўпинча даволаниш фақат дори-дармонларни ўз ичига олади, жарроҳлик камдан кам ҳолларда талаб қилинади.

  1. Тухумдон кистаси

Кистанинг буришиши ёки ёрилиши тос қисмида оғриқни келтириб чиқаради, оғриқ мўтадилдан ўткирлашиб, тўсатдан ўзгариб туради.

Нима қилиш керак?

Киста зарарли ёки зарарсиз бўлиши мумкин. Зарарли кистани жарроҳлик амалиёти билан олиб ташлашингиз керак бўлади. Иккинчисида — гинеколог томонидан кузатилиши керак. Агар киста ўз-ўзидан йўқолса, шифокор даволанишни буюрмайди.

  1. Сийдик чиқариш йўллари инфекцияси

Бактериал яллиғланиш пешоб чиқариш пайтида пастки қорин соҳасида оғриқларга олиб келиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Касалликнинг ўтиб кетишига умид боғламанг. Агар даволанмаса, инфекция сийдик пуфаги ва буйракларнинг доимий шикастланишига сабаб бўлади. Юқорида тавсифланган аломатларни ҳис қилишингиз биланоқ нефролог, уролог ёки терапевтга боринг. Яллиғланишни камайтириш учун сизга антибиотиклар буюрилади.

  1. Жигар касаллиги

Жигарнинг ўзида оғриқ рецепторлари йўқ. Шунинг учун оғриқ фақат ривожланган ҳолатларда, орган ҳажми катталашганда ва унинг капсуласи чўзилганида пайдо бўлиши мумкин.

Жигар касаллиги ирсий ёки орттирилган бўлади. Иккинчиси организмга зарарли омиллар таъсиридан келиб чиқади. Масалан, вируслар, спиртли ичимликлар, семизлик каби.

Нима қилиш керак?

Катталашган жигарни палпация ёки қорин бўшлиғи органларини ултратовуш текшируви пайтида аниқлашнинг имкони бор. Шундай қилиб биринчи иш — терапевтга учрашдир. Ва аниқ ташхис қўйиш учун шифокор сизга биокимёвий қон тестини тайинлайди.

Ноқулайликдан халос бўлиш учун шифокор текшируви ва тестдан сўнг ташхис қўйилган асосий касалликни даволаш лозим.

  1. Ўпка касалликлари

Агар нафас олаётганда ёки йўталаётганда оғриқ сезсангиз, ўпка патологияси бор-йўқлигини истисно қилиш зарур. Масалан, пневмония, плевритдан кейинги асоратлар.

Нима қилиш керак?

Оғриқни эътиборсиз қолдирманг. Терапевт агар керак бўлса, сизни кўкрак қафаси рентгенограммасига юборади.

  1. Мушак ёки қовурғаларнинг шикастланиши

Оғриқ жуда кучли бўлмаса ҳам бирор ҳаракат билан ўзингизга зарар етказишингиз ҳеч гап эмас. Миёзит — бунда мушак тўқималарининг яллиғланиш эҳтимоли камроқ, аммо бўлиши мумкин. Чидаб бўлмас оғриқнинг сабаби қовурғаларнинг синиши бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Нима қилиш керак

Агар мушакни тортиб олганингизни ёки ўзингизга зарар етказганингизни аниқ билсангиз, кўпроқ дам олишга ҳаракат қилинг ва шикастланган жойга муз қўйинг. Қовурға синган бўлса, дарҳол тез ёрдам чақиринг ва бирор ҳаракат қилманг. Оғриққа нима сабаб бўлганини аниқлай олмасангиз, терапевтга боринг.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун қориннинг ўнг томони оғрийди: оғриққа сабаб бўлувчи 12 та ҳолат