12:30 / 12.02.2024
115

Чарчоқнинг юрак касаллигига қандай боғлиқлиги бор?

Чарчоқнинг юрак касаллигига қандай боғлиқлиги бор?
Юрак ва қон-томирлари касалликлари — ҳозирги кунда энг кўп учрайдиган касалликдир. Статистик маълумотларга кўра, дунёда ҳар бешинчи одам ишемик касалликдан вафот этади.


Чарчоқнинг юрак фаолияти билан қандай боғлиқлиги бор?

Бу саволга жавоб бериш учун тананинг “мотори” қандай ишлашини тушуниш керак.

Юрак — қонни барча тўқималар ва органларга етказиб берадиган, уларни кислород ва озуқа моддалари билан тўйинтирадиган насосдир. Касаллик мавжудлигида бу жараён бузилади. Насоснинг ишлаши пасаяди, шунинг учун мушаклар ва тўқималарга камроқ қон киради. Бундай пайтда организм қонни қўл-оёқ мушакларидан олиб, юрак, мия ва буйракларга йўналтиради. Натижада чарчоқ юзага келади.

Дам олиш билан чарчоқ йўқолмайди
Баъзида чарчоқни ҳис қилиш одатий ҳол, бу тананинг қаттиқ иш, стресс ёки уйқусизликка табиий реакцияси ҳисобланади. Агар чарчоқ ташқи ҳодисалар билан боғлиқ бўлса, дам олишдан кейин ишчанлик қобилияти қайта тикланади.

Аммо чарчоқ доимий давом этса, соғлиғингизга эътибор қаратишингиз лозим. Агар етарли уйқу, турлича рацион ва тартибли турмуш тарзига амал қилсангиз-у, лекин чарчаб қолаётган бўлсангиз, шифокорга мурожаат қилишингиз керак. Доимий чарчоқ кўпинча юрак муаммоларидан дарак беради.


Тўсатдан ҳолдан тойиш
Дарҳақиқат, қисқа дам олишдан кейин ҳаммаси жойига тушиши мумкин. Аммо тўсатдан чарчоқ сигнал эканлигини унутманг. Бундай ҳолатларнинг қанчалик тез содир бўлаётганига аҳамият беринг ва мутахассисга мурожаат қилинг.

Оғриқли симптомларнинг пайдо бўлиши
Бундай ҳолларда чарчоқ билан бирга келиши мумкин бўлган ва танадаги ўзгаришларни кўрсатадиган бошқа ҳолатлар ҳам мавжуд:

Кўкрак қафасидаги ноқулайлик — юрак муаммоларининг энг кенг тарқалган белгисидир. Баъзилар қизиб кетаётганини ҳис қилади, бошқалари эса нафас олишда қийинчиликларга дуч келади — бундай ҳолларда универсал симптомлар бўлмайди. Нима бўлганда ҳам кўкракда одатий бўлмаган оғриқни ҳис қилсангиз, иложи борича тезроқ тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Бош айланиши — бу ҳам тез-тез бўлиб турадиган чарчоқ билан боғлиқ. Аслида, бунга жуда кўп сабаблар бўлиши мумкин. Аммо бу симптомнинг мунтазам равишда пайдо бўлиши мияда қон оқимининг бузилишини кўрсатиши мумкин, шунинг учун уни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Юракнинг тез-тез уриши ҳар доим ҳам севиб қолганингизни ёки ҳаяжонланганингизни англатмайди. Бундан ташқари, чарчоқ билан биргаликда бу ташвиш берувчи сигналдир.


Қандай текширувлардан ўтиш керак?
Юқорида айтилганидек, чарчоқ ва унга ҳамроҳ бўлган симптомларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Бунда сиз бир нечта текширувлардан ўтишингиз керак бўлади.

Аввало терапевтга мурожаат қилишингиз керак — у керакли текширувларни тайинлайди. Натижаларни олгандан сўнг ўзингизга ташхис қўйишга шошилманг. Агар тестлар организмдаги патологик жараёнларни кўрсатса, даволовчи шифокор сизни махсус мутахассисларга юборади. Фақат уларгина барча ҳолатларни ҳисобга олиб, саломатликни сақлашга ёрдам берадиган самарали чораларни танлаши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Чарчоқнинг юрак касаллигига қандай боғлиқлиги бор?