Фото: Shutterstock
Маргариндан тайёрланган қандолат маҳсулотлари ва ширин пишириқлар зарарли эканлиги барчага маълум. Шунинг учун аксарият бекалар маргарин ўрнига сариёғдан фойдаланиш яхшироқ деб билади. Аслида-чи? Бу иккала маҳсулотнинг фойда билан бирга зарарли жиҳатлари ҳам сероб. Мақолада улар таркибидаги трансёғларнинг организмга таъсирини кўриб чиқамиз.
Таркибида ҳайвон ёғи, яъни холестерин кўп бўлган маргариндан 1870 йиллардан сариёғнинг муқобили сифатида фойдалана бошланган. Замонавий тадқиқотларда сариёғдан арзонроқ бўлган ушбу маҳсулот соғлиқ учун зарарли экани, саломатлиги ҳақида қайғурадиган кишилар ундан тийилиши кераклиги аниқланган.
Сариёғ табиий маҳсулот саналади, унинг таркибидаги тўйинган ёғлар организм учун зарурдир. Аммо сариёғ фақатгина совуқ ҳолатда таркибидаги фойдали элементларни сақлаб қолади, қандолат учун қўшилганда ва юқори ҳароратда пиширилганда худди маргарин каби зарарли маҳсулотга айланади.
Сариёғдан тайёрланган печенье, круассан каби қандолат маҳсулотлари нафақат шакар ва калория миқдори сабабли, балки холестеринни ошириши ва юрак-қон томир касалликларини ривожлантириши билан ҳам хавфлидир. Сариёғдаги фойдали элементлар фақат паст оловда — 120 даражагача пиширилганда сақлаб қолинади. Ширинликлар эса одатда 160-200 даражада тайёрланади. Бундай ҳароратда ёғлар кансерогенга айлана бошлайди. Бу эса маргарин зараридан кам эмас.
Фото: iStock
Сариёғдан бутунлай воз кечиш ва уни чеклаш шарт эмас албатта. Совуқ ҳолатдаги табиий сариёғ А, D, E ва К витаминларини ўз ичига олади. Шунчаки меъёрга амал қилиш кифоя қилади. Тонгни мазали пишириқ билан бошлашнинг зарари йўқ. Асосийси, бу одат тусига кирмаслиги ва ҳар куни такрорланмаслиги лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”