Шифокор қон босимини ўлчаш қоидалари ва ундаги кўрсаткичлар нималарни англатиши ҳақида батафсил кўрсатмалар берди.
Диастола — қон босимининг пастки кўрсаткичи
Фото: Shutterstock
Қон босимини ўлчашда иккита параметр ҳисобга олинади: юқори систолик ва пастки диастолик босим.
Систолик босим юқори кўрсаткич бўлиб, юракнинг тўлиқ қисқариши пайтида томирлардаги максимал босимни ўлчайди. Диастолик босим — пастки кўрсаткич орқали юракнинг тўлиқ бўшашиши вақтида томирлардаги минимал босимни ўлчайди, у юрак бўшашган пайтда томир тонуси асосан буйракларни тартибга солади.
Пастки (диастолик) босим ва юқори (систолик) босимнинг ошиши юрак ва қон-томирлари билан боғлиқ муаммолардан дарак беради. Аммо касаллик ёш билан боғлиқ бўлса, систолик босим янада муҳимроқ аҳамиятга эга бўлади.
Бу рақамлар организм қон томирлари қанчалик эластиклигини билдиради. 60 ва 90 оралиғидаги индикатор нормал ҳисобланади. Агар кўрсаткич кўпроқ ёки камроқ бўлса, бу босим кўтарилиши ёки пасайишининг сабабини аниқлаш учун мутахассис билан боғланиш кераклигини билдиради.
Қон томирларининг саломатлиги буйракларнинг нормал ишлашига ҳам боғлиқ. Бу орган билан боғлиқ муаммолар диастола кўрсаткичига ҳам таъсир қилади.
Тонометрдаги баланд рақамлар қуйидагилар билан боғлиқ:
- буйраклар артериясининг торайиши;
- сурункали буйрак етишмовчилиги;
- гломерулонефрит;
- пиелонефрит;
- организмда натрий ёки ёд бирикмаларининг ортиши;
- буйрак усти безлари дисфункцияси;
- қалқонсимон без касалликлари.
Диастолик босимнинг пасайиши қуйидагиларга боғлиқ:
- сувсизланиш;
- сил касаллиги;
- камқонлик;
- стресс.
Диастолик кўрсаткичнинг пасайиши ўсмирларда ҳам кўп кузатилади. Бу ҳолат уларнинг ўсиб бораётган организм катта ҳажмдаги қонни ҳайдаб бера олмаслиги билан изоҳланади. Аммо кўп ҳолларда ўсмирларда бу жараён вақт ўтиб ортда қолади.
Қон босими нормада эмаслигини қандай билиш мумкин?
Фото: Shutterstock
Инфаркт ёки инсультдан аввалги ҳолатни бошдан кечирганлар, шунингдек, ҳомиладор аёллар учун босимнинг пасайишини кузатиш, айниқса, муҳимдир. Ўзгаришлар ҳомиланинг қон айланишига салбий таъсир кўрсатади.
Агар қон босим кўрсаткичлари доимий равишда меъёрдан фарқ қилса ёки юқори ва пастки кўрсаткичлар ўртасидаги тафовут кичик бўлса, у ҳолда тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади. Шифокор беморда пастки босим тушиб кетиш сабабини индивидуал равишда аниқлайди ва даволаниш курсини белгилайди.
Қон босимини ўлчаш қоидалари
Қон босимини овқатдан кейин 2 соат ўтгач ўлчаш керак, ўлчашдан олдин чекмаслик ва спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Қон босимни ўлчашда одам қулай ҳолатда ўтиради, қўл кафтини юқорига қўяди, тирсаги бир оз эгилиб, юракка тенг даражада жойлаштирилади. Қон босими манжети тирсакдан 3 см баландликка қўйилади.
Фонендоскоп артерия пулсацияси нуқтасида — тирсакнинг ички юзасига жойлаштирилади, шундан сўнг ҳаво аста-секин чиқарилади. Биринчи зарбаларнинг пайдо бўлиши систолик босим ҳисобланади, зарбалар йўқолган пайт — диастолик босим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”