Миллий тиббиёт маркази невропатологи Жасурбек Кабилов маълумотлари шу ҳақда.
Полинейропатия — бу периферик нервларнинг шикастланиши, бу ҳолат эҳтимолий сабабларга кўра нерв системасининг ҳаракат, сезги, трофик ва вегетотомир бўзилишлари. Полинейропатия икки асосий турга бўлинади: ўткир ва сурункали.
Ўткир полинейропатия
Ўткир полинейропатия — бу кенг тарқалган, тез ривожланувчи периферик нерв толаларининг шикастланишдир. Унинг асосий сабаблари:
1. Инфекциялар: Масалан, вируслар (грипп, ситомегалия, эндемик энсефалит, гепатит С, герпес, мононуклеоз, ВИЧ) ёки бактериялар (гемолитик стрептококк, бруселлёз, ботулизм, дифтерия, лепра, нейросифилис, токсоплазмоз).
2. Токсик таъсирлар: Заҳарли моддалар, алкогол, айрим дори-дармонлар (мисол, химиотерапия).
3. Автоиммун реакциялар: Масалан, Гиена-Барре синдроми, Синдром Фишер, невралгик елка амиотрофияси - бу иммун тизими ўз нервларига қарши кураш олиб боради.
4. Метаболик бузилишлар: Қандли диабет ва витамин етишмовчилиги, паранеопластик синдром.
Аломатлари
- Тез ривожланувчи қуввацизлик ва карахтлик.
- Увишиш ва сезги бузилиши(ошиши ёки пасайиши).
- Қўл ва оёқлар оғриқ (эзувчи ва санчувчи).
- Диафрагма ва автономик нерв тизими бузилишлари.
- Мушаклар атрофияси ва тери қуруқлашиши.
Диагностикаси
- Тиббий анамнез ва симптомларнинг таҳлили.
- Неврологик текширув.
- Электромиография (ЭМГ) ва нерв проводилишини тадқиқот.
- Лаборатор анализлар (вируслар, токсик моддалар).
- Орқа мия суюқлиги текшируви.
Даволаш
Мақсадли терапия:
- Асосий касалликни даволаш (инфекциялар ёки метаболик бузилишлар).
- Плазмофорез.
- Иммунитетни пасайтирувчи дори воситалари (автоиммун ҳолатларда).
- Алфалиполий кислота ва витамин В комплекс.
- Оғриқсизлантирувчи препаратлар.
- Физиотерапия.
- Психотерапия ва стрессни бошқариш дастурлари, чунки психологик ҳолат полинейропатия симптомларини кучайтириши мумкин.
Сурункали полинейропатия
Сурункали полинейропатия — бу узоқ вақт давомида ривожланувчи, одатда 6 ойдан ортиқ давом этадиган периферик нерв толаларининг шикастланиш. Унинг сабаблари:
1. Диабет: Узоқ муддатли гипергликемия нервларга шикаст етказиши мумкин.
2. Алкоголизм: Витамин Б1, Б, Б12 ва Е бошқа муҳим витаминларнинг етишмовчилиги.
3. Токсик моддалар: Заҳарли моддалар, химикалар, дори-дармонлар.
4. Автоиммун касалликлар: Мисол, системали эритематоз лупус.
5. Мутациялар: Генетик касалликлар (масалан, Харлейн синдроми).
6. Суяк кумиги касалликлари: Қонда аномал оқсил ишлаб чиқарилиши фонида ривожланади(моноклонал гаммопатия), миелом касаллиги.
Аломатлари
- Узоқ муддатли ривожланувчи қуввацизлик ва карахтлик.
- Қўл ва оёқлари увишиш ва сезги бузилиши(ошиши ёки пасайиши).
- Қўл ва оёқлар огриқ (эзувчи ва санчувчи).
- Мушаклар атрофияси ва тери қуруқлашиши.
- Координация бузилишлари (чайқалиш ва йиқилиш).
- Вегетатив нерв тизими ўзгаришлари (иссиқни кўтара олмаслик хисси, кўп терлаш, хазм қилиш системаси бузилишлари, қон босими ўзгарувчанлиги)
Диагностикаси
- Тўлиқ тиббий анамнез.
- Неврологик текширув.
- Электромиография (ЭМГ) ва нерв ўтказувчанлигини тадқиқоти.
- Лаборатор анализлар (қондаги қанд, витаминлар).
Даволаш
- Асосий касалликни даволаш (масалан, қандли диабет, гиповитаминоз).
- Алфалиполий кислота ва витамин В комплекс.Оғриқсизлантирувчи даво.
- Витаминлар ва минераллар билан таъминлаш.
- Физиотерапия.
- Оғриқсизлантирувчи препаратлар.
Физиотерапия (Электр стимулясияси (ТЕНС) — оғриқни камайтириш учун).Психотерапия ва стрессни бошқариш дастурлари, чунки психологик ҳолат полинейропатия симптомларини кучайтириши мумкин.
Полинейропатияни даволаш индивидуал ва комплекс бўлиши керак. Ҳар бир беморнинг ҳолати ва сабаблари ҳисобга олиниши муҳим. Агар сизда симптомлар ёки саволлар бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Замонавий даволаш усуллари касалликнинг оқибатларини камайтириш ва беморнинг ҳаёт сифатига ёрдам бериши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди