Нафас сиқишининг асосий сабаблари, аломатлари ва уни олдини олиш чоралари

Саломатлик1 дақиқа ўқиш1.2K
Нафас сиқишининг асосий сабаблари, аломатлари ва уни олдини олиш чоралари
Нафас сиқиши (диспнея) – нафас олиш жараёнининг қийинлашиши ёки ноқулайлик ҳисси бўлиб, турли сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. Нафас сиқишининг асосий сабаблари, аломатлари ва уни олдини олиш чоралари ҳақида Миллий тиббиёт маркази шифокори, пулмонолог Нигора Мўминова маълумотлари билан мазкур мақола орқали танишиш имконига эгасиз.
Нафас сиқишининг асосий сабаблари, аломатлари ва уни олдини олиш чоралари
Нафас сиқиши сабаблари

1. Юрак-қон томир касалликлари:
- Юрак етишмовчилиги.
- Юрак ишемик касаллиги.
- Миокард инфаркти.

2. Ўпка касалликлари:
- Астма ёки бронхит.
- Ўпка эмфиземаси.
- Ўпка тромбоемболияси.
- Ўпка яллиғланиши (пневмония).

3. Стресс ва психологик сабаблар:
- Қаттиқ хавотирланиш (паник атак).
- Депрессия ёки стресс.

4. Анемия:
Қонда гемоглобин миқдорининг пасайиши кислород етишмовчилигига олиб келади.

5. Жисмоний ҳолатлар:
- Семизлик ёки нотўғри жисмоний машқлар.
- Ҳаракатланишдаги чекловлар.

6. Бошқа сабаблар:
- Чекиш ёки тамаки маҳсулотлари истеъмоли.
- Аллергик реакциялар.
- Ҳаво йўлларининг тиқилиши.

Аломатлари

- Тез-тез нафас олиш ёки чуқур нафас ололмаслик.
- Кўкрак соҳасида оғриқ ёки босим ҳисси.
- Юрак уришининг тезлашиши (тахикардия).
- Чарчоқ, бош айланиши.
- Кўз олдида қоронғилаш ёки ҳушдан кетиш ҳолатлари.
- Лаблар ёки терининг кўкариши (цианоз).

Олдини олиш чоралари

1. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш:

- Тўғри овқатланиш, мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилиш.
- Жисмоний фаолликни ошириш, лекин ҳаддан ошмаслик.

2. Чекишни ташлаш:

Тамаки ва алкогол маҳсулотларини истеъмол қилмаслик.

3. Касалликларни даволаш:

- Сурункали касалликларни вақтида аниқлаш ва даволаш.
- Юрак ва ўпка саломатлигини кузатиб бориш.

4. Стрессни бошқариш:

Медитация ёки нафас олиш машқларини бажариш.

5. Аллергик омиллардан сақланиш:

Аллергия қўзғатувчилардан (чанг, ҳайвон жунлари, ўсимлик гулчанглари) узоқроқ бўлиш.

6. Шифокор назорати:

- Қон босимини назорат қилиш.
- Гемоглобин ва бошқа муҳим кўрсаткичларни мунтазам текшириш.

Агар нафас сиқиши тез-тез ёки кучли даражада кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш муҳим. Бу оғир ҳолатларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Каспийда қайиқдаги икки киши қирғоқдан 3 километр узоқликда топилди
  2. Дунё
    Қирғизистонда тўйда болани тепган 17 ёшли йигит жаримага тортилди (видео)
  3. Саломатлик
    Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди
  4. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳайдовчиларга икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
  5. Маданият
    Хамдам Собиров «Chupa chupsim» қўшиғини тақдим этди (видео)
  6. Авто
    Ўзбекистонда машиналар тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиши мумкин
  7. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин
  8. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин
  9. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди
  10. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди