Авитаминоз кенг тарқалган ҳолат бўлиб, айниқса, куз ва қиш фаслида витамин етишмаслиги ҳар қачонгидан ҳам кўра долзарб муаммога айланади. Витамин танқислиги атроф-муҳит омиллари таъсири ва нотўғри овқатланиш натижасида юзага келади. Ушбу мақолада организмда айнан қайси турдаги витаминлар камлигини аниқлашга ёрдам берадиган ташқи белгилар ҳақида маълумот берамиз.
Фото: Мажор Cлиниc
А витамини
А витамини танқислиги туфайли тери қуруқлашади, кўзлар тунда яхши кўрмайди. Тананинг турли инфекцияларга бўлган сезгирлиги ошади.
Б витамини гуруҳи
Тиамин (B1) моддаси етишмаганда чарчоқ, хаёлнинг чалкашлиги ва асаб тизимида муаммолар кузатилади. Рибофлавин (B2) танқислиги натижасида оғиз бўшлиғида номаълум яралар пайдо бўлади, лаблар ёрилади ва кўзларнинг ёруғликка бўлган сезгирлиги ошади. Ниацин (витамин B3) моддасининг етишмовчилиги терида тошма, диарея ва умумий заифликка олиб келади.
C витамини
C витамини етишмаслиги иммунитетни заифлаштиради, юқумли касалликларга чалиниш мойиллиги ошади, милклар тез-тез қонайди ва очиқ яраларнинг битиши жуда қийин бўлади.
D витамини
D витамини танқислигида суяклар мўртлашади ва бўғимларда оғриқ пайдо бўлади. Болаларда ушбу витаминнинг етишмаслиги суяклар деформацияси ва юмшоқ бўлишига олиб келадиган рахит касаллигини келтириб чиқаради.
E витамини
E витамини етишмовчилиги ҳужайралар ва нерв толаларининг шикастланишига олиб келади. Шунингдек, организмда E витамини камайганда юрак хасталиги ва бошқа органлар билан боғлиқ сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини ошади.
К витамини
К витамини камайганда танада енгил кўкаришлар пайдо бўлади, қон кетиш хавфи ошади ва суяклар заифлашади. Бунинг натижасида остеопороз касаллигининг ривожланиш хавфи ҳам ортади.
Фото: iStock
Организмда айнан қайси турдаги витамин камайганини аниқлаш учун шифокорлар қон ёки пешоб таҳлилини буюради ва чиққан натижаларга асосланиб керакли миқдордаги витамин препаратлари қабул қилинади. Шу билан бирга шифокор беморга овқатланиш тартибини ўзгартириш ва махсус қўшимча диетани тавсия қилиши мумкин.
Авитаминоз юзага келмаслиги учун мутахассислар рационга витаминлар ва минералларга бой бўлган турли хил мева, сабзавот ва тўлиқ донли маҳсулотларни киритишни маслаҳат беради. Бунда тананинг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва парҳезшунос ёки шифокор билан маслаҳатлашиш зарар қилмайди. Шифокор тавсия этмаган қўшимчаларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишни унутмаслик лозим.
Соғлиқдаги ҳар қандай ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдамга мурожаат қилиш орқали жиддий асоратларга олиб келадиган касалликларнинг олдини олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Дунёдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллар Лондонда учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Россия Украинанинг қатор минтақаларига ракеталар билан ҳужум қилди