
2015–2016-йилларда Бразилияда тарқалган Зика вируси оқибатида минглаб чақалоқлар оғир ногирон ҳолатда туғилди — уларнинг боши кичик, юриш, гапириш, овқат ейиш қобилиятлари йўқ. Мутахассислар бу ҳолатни “туғма Зика синдроми” деб аташди.
Кўплаб оналар фарзандларини парвариш қилиш учун ишини ташлаб, атиги ойига 265 доллар давлат нафақасига яшашга мажбур бўлди. Баъзилар турмуш ўртоқларидан ажралди, айримлари эса ҳуқуқий курашга киришди. Тиббий ёрдам, аравачалар ва дори-дармон учун улар кўплаб суд жараёнларидан ўтди.
Натижада, оналар мустақил гуруҳ тузиб, бир-бирига елкадош бўлишди. 15 га яқин оила бир ҳудудга кўчиб, болаларини биргаликда тарбиялай бошлади. Баъзилар ўқишга қайтди, баъзилар эса яна мустақил ҳаёт қуришга ҳаракат қилмоқда.
Уларнинг босими остида Бразилия парламенти ҳар бир оилага бир марталик 8800 доллар ва ҳар ой 1325 доллар тўлов бериш тўғрисидаги қонунни қабул қилди.
Зика вируси тўхтаган бўлса-да, мутахассислар янги тўлқин хавфидан огоҳлантирмоқда. Шу пайтгача кам тадқиқотлар ўтказилгани сабабли вируснинг таъсири ва тарқалиши сабаблари ҳануз номаълумлигича қолмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар