Табиат томонидан яратилган ноёб хусусиятларга эга материаллардан бири ўргимчак ипагидир. Унга ўхшаш тола яратишга уринган олимларни қайта-қайта илҳомлантирган ўргимчак иплари ғаройиб даражада мустаҳкам ва эластикдир. Улардан ҳатто скрипка торлари, шунингдек, бутун матоларни яратишда фойдаланилган. Энди эса олимлар улар ёрдамида асабларни даволаш мумкинлигини аниқлади, деб ёзади «Наука» нашрига таяниб «Дарё.уз» сайти.
Гап шундаки, пластик ва қайта тиклаш жарроҳлигининг энг мураккаб соҳаси — беш сантиметрдан ортиқ узунликда узилган асабларни бириктириш. Бундай шикастланишлар жиддий авария ёки ўсмани олиб ташлагандан кейин юзага келади. Жарроҳлар узилган асабларни тиклаш учун имплантантлардан фойдаланади, бироқ бу усул узунлиги тўрт сантиметргача бўлган қисмларда ва периферик асаб тизимида иш беради.
Изланувчилар жиддийроқ шикастланишларни даволашга ёрдам берувчи усулларни доимий равишда қидириб келмоқда. Вена тиббиёт университетидан Кристин Радтке узилган қисмларни тўлдиришга айнан тилла ўргимчакнинг (Танзанияда яшовчи) ипаги кўмак беришини таъкидлайди. Бу ипак етарлича мустаҳкам ва эластик эканлиги, шунингдек, Цельсий бўйича 250 даражада ҳам барқарорлигини сақлаб қолиши маълум қилинмоқда. Бироқ бу билан унинг ғаройиб хусусиятлари тугамайди: тилла ўргимчакнинг ипаги ўзининг антибактериал хусусиятлари билан ҳам диққатга сазовор. Бундан ташқари, у сув ўтказмайди.
Радтке веналарни ипак билан тўлдириш имконини берувчи янги микрожарроҳлик усулини ишлаб чиқди. Кейин бу ўргимчак ипи асаб тўқималарини бириктириш учун йўл бўлиб хизмат қилади (асаб тўқимаси ҳужайралари ушбу «трос» бўйлаб ўса бошлайди).
Технология ҳайвонларда синаб кўрилди: у олти сантиметр узунликкача шикастланган асабни «таъмирлаш»га кўмак берди. Асаб тўқималари тўққиз ой давомида яна ўсиб кетган, ўргимчак ипаги толалари эса бу вақт давомида ҳеч қандай салбий оқибатларсиз организм томонидан табиий равишда парчалаб юборилган.
«Асаб толалари унинг бошқа учи билан туташиш учун ипакдан чизиқ бўйлаб ўсиш учун фойдаланади. Ипак ҳужайраларга яхшироқ улашиш имконини беради, ҳужайралар ҳаракатини тутиб туриш ва уларнинг бўлинишига кўмак беради», — дейди Радтке.
Тадқиқотчи асабнинг олти сантиметрлик узилишини «созлаш» учун бир неча юз метр ўргимчак толаси керак бўлишини таъкидлайди. Унинг лабораториясида 21 та ўргимчак яшайди. Уларнинг толалари ҳафтасига бир марта механик усулда йиғилади, бу 15 дақиқа ичида 200 метргача зарур материал олиш имконини беради. Олимлар ўргимчакларни ҳафтасига бир марта «соғиш» мумкинлиги ва бу бўғимоёқлиларга ҳеч қандай зарар етказмаслигини таъкидлайди.
Австриялик мутахассислар келажакда янги технологияни одамларда синаб кўришни режалаштирмоқда. Клиник синовлар муваффақиятли якунланган тақдирда, усул нафақат асабларни даволаш, балки тизза бўғими мениски, пай шикастланишлари, чуқур куйишлар ва баъзи неврологик хасталиклардан сўнг тикланиш учун қўлланилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи