20:50 / 08.09.2017
7 839

Нима учун доим овқат ейишни хоҳлаймиз?

Нима учун доим овқат ейишни хоҳлаймиз?
Одамлар ўз иштаҳасини назорат қила олмаслигининг асосий сабаби — лептин гормони.

Лептин нима?

Лептин — бу очлик ҳиссини ва шунингдек организмдаги энергия алмашинувини бошқарувчи асосий гормонлардан бири. Ёғ бу гормоннинг синтезланиш жойи бўлгани учун, лептин туфайли мия тана оғирлиги ва ёғ тўқималаридаги энергия захираси тўғрисида маълумотларни олади.

Семириб кетиш организмдаги лептин метаболизмининг бузилиши билан узвий боғланган. Мия худди ортиқча ёғларни «кўрмаётган»дек, ўлгудек оч ҳолатда турибди деб ўйлай бошлайди, бунинг натижасида эса иштаҳа кескин равишда очилиб кетади. Бундай ҳолларда кўпчилик парҳезлар вазиятни фақат оғирлаштиради холос.

Лептиннинг таъсир қилиш тартиби

Соғлом одам организмида лептин иштаҳанинг асосий бошқарувчиси ҳисобланади. Бу гормон ёғ ҳужайраларида ишлаб чиқарилгани учун уларнинг сони қанча кўп бўлса, организмдаги лептин миқдори шунча юқори бўлади.

Лептиннинг камайиши энергиянинг тугаётганидан дарак берувчи хавфли белгига айланади. Организм фаолиятини сақлаш жараёнини эҳтиёт қилиш мақсадида одамни иложи борича тезроқ егулик излашга юбориш учун миянинг «кескин очлик» қурилмасини ёқишдан бошқа иложи қолмайди.

Нима учун парҳез пайтида ейишни хоҳлаймиз?

Агар семизликдан азият чекаётган одам калорияни жиддий чегаралаш билан парҳез сақлашни бошласа, 2-4 кундан кейин лептин миқдори кескин тушиб кетади. Лекин мия ҳар доимгидек, ёғ захиралари етарли эканлигини тушунмасдан яна кескин равишда очлик ҳиссини ишга солади.

Бу билан бир вақтда тананинг «энергияни сақлаш режими»га ўтиши вазиятни оғирлаштиради — модда алмашиш жараёни юқори даражада секинлашади (шу жумладан жинсий гормонлар синтези ҳам), иш қобилияти пасаяди ва уйқучилик пайдо бўлади. Натижа — ёмон кайфият ва зўр иштаҳа.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Нима учун доим овқат ейишни хоҳлаймиз?