Инсон саломатлиги учун жуда фойдали бўлган узум минг бир дардга даво. Узумнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу мева ўз таркиби билан она сутига тенглаша олади.
ТАРКИБИ
Узум таркибида В гуруҳидаги барча витаминлар, Е, А, РР, К, С ва Д витаминлари ҳам етарлича сақланади. Бундан ташқари, узумда темир, мис, калий, кальций, магний, рух, бор, ванадий, альюминий молибден, пектин, селен, титан, кобальт, радий анион, хлор, кремний ва олтингугурт каби моддалар ҳам бор.
ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАЙДИ
- Узум тозаловчи восита сифатида инсон организмига тушган ҳар қандай инфекцияни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Ундаги антисептик хусусият инсонни заҳарланишдан сақлайди.
- Узумда сув, глюкоза, пектин, оқсил, углевод, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислотаси, эфир мойи ҳамда бўёвчи моддалар мавжуд.
- Мева қобиғидаги фитостерин саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади. Унда эса бир қанча витаминлардан ташқари, минерал тузлар ҳам бор. Бу моддалар ёрдамида инсон танаси ҳамиша енгил ва инфекциялардан холи бўлади.
- Узумнинг дунё табиблари томонидан тан олинишига сабаб унинг балғам кўчирувчи, терлатувчи, заҳар ва инфекцияларни тозаловчи, бактерияларни ўлдирувчи, организмдаги тошни майдаловчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятга эгалигидир.
ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
- Йўғон ичак яллиғланишида кунига бир стакан узум шарбати ичиш тавсия этилади.
- Узум шарбатидан кунига бир стакандан 4 маҳал ичилса, пешоб ҳайдашга ёрдам беради.
- Узум барги дамламаси қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Шунинг учун қандли диабет билан касалланган бемор рецептида узумнинг ўрни алоҳида.
- Узум ва унинг шарбати билан даволаниш иштаҳасизликка чек қўяди. Уйқусизлик, камқонлик, буйрак касаллиги, невроз ва танадаги модда алмашинуви бузилишига қарши самарали воситадир.
- Узумнинг энг фойдали нави қора кишмиш бўлиб, у камқон ва нимжон одамларга тавсия этилади.
- Ҳатто саратонга чалинган беморларга ҳам иммунитетни кўтарувчи восита сифатида қора узум ёки майиз буюрилади.
- Узум шарбатида фруктоза, глюкоза, сахароза, раффиноза, ксилоза каби фойдали элементлар борлиги сабаб қувватни оширади.
ГЕПАТИТДА ЁРДАМ БЕРАДИ
- Узумни камқонлик, юрак-қон томирларидаги касалликлар, сурункали гепатит каби хасталикларга қарши истеъмол қилиш буюрилади.
- Бундан ташқари, узумни ошқозон-ичак тракти, ўткир ва сурункали нефрит, невроз касаллигига қарши истеъмол қилиш тавсия этилади.
- Буйрагида тош ёки қум бўлганлар доимий равишда узум еб, шарбатини ичиб юришса, ундан халос бўлишади.
- Нафас йўлларидаги шамоллаш ва астмага қарши узум шарбатини ичиш фойдали. Чунки у шамоллашни олади.
ДАНАГИДАН ОЛИНГАН ЁҒ ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ДАВО
* Узум данагидан олинган ёғда жуда кўп элементлар: биофлавоноид, Е ва С витаминлари, рух ҳамда селен кабилар сақланади. Бу ёғ таркибида мустаҳкам табиий антиоксидант мавжуд бўлиб, лимфа томирларининг эгилувчанлигини оширади.
* Бундан ташқари, организмда холестерин моддаси кўпайиб кетишининг олдини олади.
* Узумнинг яна бир хусусияти, организмда энди бошланган гипертонияни даволайди.
* Узум ёғидан ҳар тонг бир чой қошиқ ичилса, юрак-қон томири касалликлари, атеросклероз ва артрит хасталикларига шифо бўлади.
* Мазкур ёғ иммунитетни кўтариш хусусиятига ҳам эга. Бу эса турли инфекцион касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
* Узум данагидан олинган ёғ организмни тўйинмаган ёғ кислотаси, энзим, хлорофилл, калий, натрий ва темир билан озиқлантиради.
* Бу ёғ одамларни инсульт, инфаркт, тромбоз ва купероз касалликларидан халос бўлишига ёрдам беради.
Ушбу ажойиб восита яллиғланган ғудда, ҳуснбузур, кесилган ва куйган жой, битиши қийин бўлган яраларни даволашда ҳам қўлланилади.
ҚОРА УЗУМ САРАТОНГА ДАВО
- Узум пўсти ва данагида ресвератрол миқдори кўплиги сабабли унда саратонга қарши кураша олиш қуввати бор.
- Яллиғланишга қарши курашиш хусусияти туфайли кўкрак саратони, йўғон ва тўғри ичаклардаги саратон хасталигининг бошланишини асоратсиз даволайди.
МАЙИЗ МИЯГА ДАМ БЕРАДИ
- Майиз жуда калорияга бой маҳсулот бўлиб, ундан камқонлик, қувватсизлик, иммунитет пасайиши ва асаблар таранглашувида фойдаланилади.
- Янги узилган узумга нисбатан майизнинг шифобахшлиги янада кучлироқ бўлади.
- Оқ узум майизи асаб толаларини мустаҳкамлаб, ичакларни токсин ва инфекциялардан тозаласа, қора узум майизи эса асаби таранглар учун энг фойдали дармондори, яъни асабни тинчлантириб, чарчоқни олади.
БЎЛАЖАК ОНАЛАРГА УЗУМ ШАРБАТИ ЭНГ ЯХШИ ДАРМОНДОРИ
Қора узум шарбати ҳомиладор аёлларнинг қувватини оширади ва танадаги қон айланишини яхшилайди. Иммунитетни кўтарувчи бу восита туғилажак боланинг юрак фаолиятини ҳам тўғри шакллантиради. Бунинг учун янги узилган узумдан истеъмол қилиш янада фойдалироқ.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Икки туманнинг ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...