Уйқу вақтида кислород етишмаслиги деменция (фикрлаш қобилиятининг заифлашиши) ривожланиши хавфини 3 марта оширар экан. Буни Квинсленд университети (Австралия) олимлари аниқлашди.
Уйқудаги апноэ – нафас олиш бузилиши ва xуррак отиш билан кечувчи касалликка эга одамлар хатар гуруҳига кирадилар, чунки кислород очлиги миянинг баъзи соҳалари дегенерациясига (заифлашиш) олиб келади. Жумладан, эътибор ва таълим учун жавобгар соҳалардаги ҳужайралар ўлади.
Профессор Элизабет Коулсон бошчилигидаги олимларнинг фикрича, апноэнинг эрта босқичда даволаниши деменциянинг энг кенг тарқалган шакли – Альцгеймер касаллиги ривожланишини тўхтатиши ёки олдини олиши мумкин. Мутахассисларнинг аниқлашича, бу касалликнинг биринчи аломатлари кекса одамларда апноэ пайдо бўлганидан тахминан 10 йил ўтиб кузатилади.
Энди олимлар тадқиқотга 55 ёшдан 75 ёшгача бўлган одамларни жалб қилишмоқчи: улар апноэнинг даволаниши деменциянинг олдини олиши-олмаслигини аниқлашмоқчи.
Уйқудаги апноэ учун ўпка шамоллатилишининг 10 сониядан кўпроққа тўхташи хос бўлиб, унда кишида кундузги уйқучилик пайдо бўлади, сурункали чарчоқ синдроми ривожланади, хотира ва онг заифлашади. Апноэ қоидага кўра кучли xуррак отиш билан кечади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди