22:20 / 07.02.2018
9 876

Бу 10 та маҳсулот танадаги никотинни ювиб ташлайди

Бу 10 та маҳсулот танадаги никотинни ювиб ташлайди
Сўнгги йилларда сигарет чекувчилари ўртасида юрак-қон томири касалликларидан азият чекаётганлар сони кўпайиб кетмоқда. Чунки тамаки таркибидаги никотин инсонни сигаретга бўлган тобелигини оширувчи кимёвий модда ҳисобланади. У инсоннинг асаб ва мушак тўқималари фаолиятини бир муддат чеклаб қўяди ва уларга зарар етказади. Шунингдек, никотин юрак уришини тезлаштириб, қон босимини оширади ва охир-оқибат инсультни келтириб чиқаради.

Булар илмий исботланган далиллар бўлса ҳам, одамлар сигарета чекишдан тамомила воз кечаётганлари йўқ. Кимдир тамаки ўсимлигини чайнайди. Оз бўлса ҳам, бу орқали ҳам барибир танага никотин сўрилади. Бироқ шундай ўсимликлар борки, кашандаларга танани никотиндан тозалашга ёрдам беради.

Брокколи
Бу ўсимлик B5 ва C, B каби танадаги муҳим жараёнларда иштирок этувчи витаминларга бой. Витаминлар етишмовчилиги тананинг хавфга қарши ўз вақтида етарлича жавоб қайтармаслигини келтириб чиқаради. Брокколи таркибидаги дармондорилар, хусусан C витамини тананинг моддалар алмашинуви жараёнини меъёрида сақлайди ва нафас йўлларини токсинлардан тозалаб туради. Ундаги NRF2 гени эса ўпка тўқималарини зарарланишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, қўзиқорин, балиқ маҳсулотлари ҳам B5 витаминига бой бўлади.

Апельсин
Апельсин цитруслар оиласида дармондорига бой энг фойдали мева. У танадаги никотинни ювиб туширади. Шу билан бирга, у никотин келтириб чиқарадиган тушкунлик ва безовталикнинг олдини олади. Апельсиннинг энг фойдали хусусияти унда С витаминининг юқори даражадалигидир. Унинг шарбати қон босими (гипертония), атеросклероз, жигар касалликларида фойдали. Иммунитетни оширади. Тетиклаштириб, толиқишни аритади. Аммо бу мевани ошқозон-ичак касалликлари, гастрит билан оғриган беморлар эҳтиёткорлик билан тановул қилишлари керак.

Исмалоқ
Исмалоқда катта миқдорда минерал тузлар (биринчи навбатда темир бирикмалари), шунингдек, кўпгина витаминлар (А, В, Р, С, РР, D) ва турли микроэлементлар, оқсил, йод бор. Айниқса, қоннинг таркибини яхшилашда бу кўкат жуда фойдали.

Яқинда ғарблик олимлар исмалоқнинг саратон касалликларига даво бўлиши тўғрисидаги илмий қарашларни илгари суришган эди. Бу ўсимлик никотиннинг энг катта душмани фолий кислотаси ёки B9 витаминига бой. Никотин кашанданинг уйқу режимига катта таъсир кўрсатади ва безовта қилади. Фолий кислотасининг руҳий ва ҳиссий саломатликка кўрсатадиган ижобий таъсири эса организмнинг никотин оқибатида танада пайдо бўлган симптомларга қарши курашида қўл келади.

Занжабил

Бу ўсимлик ҳам никотин сабали пайдо бўлган асорат ва зарарларни бартараф қилади. Унинг шифосини сезиш учун тамаки чекишдан воз кечиш керак. Чекишни ташлаган организмдаги модда алмашинув жараёнлари яхшиланиб, ошқозон овқатни яхшироқ ҳазм қила бошлайди. Ва собиқ кашанда тезда семириб кетади. Шу жараёнда занжабил семириш касаллиги келиб чиқишининг олдини олади.

Қизил лавлаги
Лавлаги таркибида темир, натрий, магний, кальций, фосфор ва B, А ва C гуруҳларига кирувчи витаминлар мавжуд.

Қизил лавлаги магний ва темир моддаларига бой бўлиб, қонни зарур моддалар билан таъминлайди. Қизил лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни бартараф қилади. У кайфиятни кўтаради, чарчоқни тарқатади ва танага қувват бағишлайди. У танадаги ёғларни эритиш хусусиятига эга бўлиб, зарарли токсин моддаларини жигардан чиқариб юборади.

Лимон
Лимон таркибида лимон кислота, қанд, витамин А, B, C, D, фитонсидлар, эфир мойлари, пектин моддалар, натрий, калий кальций, фосфор, темир, магний каби унсурлар мавжуд. У никотинга қарши кучли қурол. Никотин танада 3 кунгача сақланади. У тери ва тўқималарни зарарлайди. Лимондаги дармондорилар эса тери касалликларини келтириб чиқарувчи заҳарли моддаларга қарши курашади.

Сабзи
Сабзи А витаминига бой бўлади. А витамини организмдаги ўт ва ёғ миқдорини пасайтириб, зарарли хилтлардан тозалайди. Унинг таркибида кўкрак ва ичаклар саратони хавфини камайтирувчи фалькаринол ва фалькариндиол деб номланувчи табиий дармондорилар мавжуд. Яна бир витамин – бета-каротин кучли антиоксидант сифатида таъсир кўрсатиб, инсон организми ҳужайраларини касалликка чалинишдан ҳимоя қилади. Ҳужайраларнинг кексайиши ҳам секинлашади.

Анор
Анор мевасида С, Р, B6 ва В12 витаминлари мавжуд. Анор йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой. Анор қондаги қизил тўқималар – гемоглобинни оширади, у зарарланган тўқималарни бириктирадиган хусусиятга эга. Анор артериал қон босимини туширади, тамаки келтириб чиқарадиган организмдаги ҳар қандай яллиғланиш жараёнига қарши курашади, инфекция ва оғриққа қарши курашади ва организмдаги гормонал мувозанатни тиклайди.

Олма
Олмада С витамини барча меваларга қараганда кўпроқ бўлади. Шунингдек у бириктирувчи тўқималар ва пектинга бой. Пектин ичакларни ва қонни тозалайди, ичак микрофлораcини тиклайди, қондаги қанд миқдорини камайтиради, иммунитетни муcтаҳкамлайди. У чекиш сабабли юзага келадиган хасталикларга қарши курашадиган антиоксидантларга ҳам бой. Олма кашандани юрак қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади. Олма қондаги холестерин миқдорини меъёрда ушлаб туради. Олимларнинг фикрича, ҳар куни 5 дона олма ейиш мустаҳкам саломатлик гарови.

Ўрик
Ўрик калийга бой. Шу сабали ҳам, уни юрак-томир гипертоник касалликларида истеъмол қилиш фойдали.

Маълумки, кашандаларнинг барчаси юрак ва қон томирлари билан боғлиқ касалликларга чалинишади. Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади. Туршак ва ўрикни кунига 150 граммдан ортиқ истеъмол қилмаслик керак.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бу 10 та маҳсулот танадаги никотинни ювиб ташлайди