17:01 / 04.03.2018
6 883

Олимлар: “Ёғли балиқ скелероз хасталигининг кушандасидир…”

Олимлар: “Ёғли балиқ скелероз хасталигининг кушандасидир…”
Дунёнинг етакчи олимлари фуқароларга ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир маротаба ёғли балиқ истеъмол қилишни уқтиришмоқда. Бу скелероз хасталиги ривожланишига жиддий тўсиқ вазифасини ўтаркан. Шубҳасиз, хасталикнинг кушандаси ёғли балиқ таркибидаги “Омега-3” ёғ кислотаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, скелероз аутоиммуниал хасталиклар оиласига тегишли. Яъни, одам организмида иммунитет асаб толаларига, мия нейронларига оммавий ҳужум уюштиради. Натижада инсон скелерозга дучор бўлади.

Тадқиқотларда бир ярим минг нафарга яқин кўнгилли иштирок этди. Уларнинг барчаси деярли ҳафтасига икки-уч маротаба ёғли балиқ истеъмол қилишди. Балиққа ҳеч нарса аралаштирилмади. Орадан маълум вақт ўтгач, иштирокчилар алоҳида кўрикдан ўтказилди ва юқорида қайд этилганидек, балиқ истеъмол қилиш натижасида уларнинг аксарияти организмида скелероз хасталигига чалиниш хавфи 45 фоизга камайгани маълум бўлди. Мутахассислар балиқнинг йўғонбош, сазан, чўртан каби турлари, айниқса, жуда фойдали эканини таъкидлашди.

— “Омега-3” ёғ кислотаси, — дейилади шу мавзуда эълон қилинган мақолада. — Мия қисмимизда алоҳида ҳимоя доирасини бунёд этади. Бу доира нейронларни турли хавфлардан ҳимоя қилади. Шубҳа йўқки, балиқ истеъмоли нафақат скелероз хавфини йўққа чиқаради, балки, кўриш қобилиятимизни ҳам яхшилай боради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар: “Ёғли балиқ скелероз хасталигининг кушандасидир…”