САРАТОН ВА ОҚ ҚОН КАСАЛЛИГИДА…
«Тарик ал-ҳидая фи дар махатир ал-жинн ваш-шаятин» китобининг муаллифи бадавийлардан бир гуруҳ одамлар лейкемия (қон саратони) касаллиги билан хасталанган 4 кишини даволагани ҳақида гапириб ўтади: «Бу беморларнинг баъзилари турли даволанишлар кор қилмаганидан сўнг умидлари йўқолиб, Лондондан тўғри саҳро араблари олдига келган кишилардир. Улардан баъзиларига эса аллақачон ўлим ташхиси қўйилган эди.
Чўпонлар беморлар учун алоҳида чодирлар тайёрлаб, уларни ўша ерга жойлаштиришади ва 40 кунлик барча озиқ-овқатдан маҳрум қилишади. 40 кун давомида беморлар озуқа ва даво сифатида туя пешоби аралаштирилган туя сутини истеъмол қилишади. Бунда, асосан, ёш (ҳали туғмаган) туя пешобидан фойдаланилади, чунки бундай туялар пешоби фойдалироқ ва тезроқ таъсир этади, цитрусли ўсимликлар орасида ўтлаб юрган туяларнинг сути эса самаралироқ бўлади. Беморлар тўлиқ шифо топади, улардан бири эса ўзини ҳатто қайта ёшаргандай ҳис қила бошлашади».
Бадавийлар эса туя пешобини «ал-вазар» деб аташади. Даво сифатида уни ишлатиш усули: тахминан 3 ош қошиқ туя пешобига бир коса туя сути аралаштириб, наҳорда ичилади. Бунда ёш ва саҳрода ўтлаб юрган туя пешоби олинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Қадим замонларда, тиббий дезинфекцияловчи воситалар ҳали ихтиро қилинмаган кезларда, араблар туя пешобини жароҳат ва яраларни дезинфекция қилиб тозалаш учун ишлатишган.
Кўчманчи араблар туя пешоби ва сутини кўпгина хасталикларга шифо деб билади ва ҳозирга қадар ундан фойдаланиб келишмоқда. Масалан, тиш оғриғи ва оғиз бўшлиғи дардларидан халос бўлиш учун улар оғизларини туя пешоби билан чайқайди.
Араблар яна ҳали урчимаган ёш туя пешобидан тумовга қарши даво сифатида фойдаланади. Кўз шамоллаганида эса улар саҳрода ўтлаб юрган ёш урғочи туянинг пешоби билан кўзларини ювади. Алоэ ва ёш урғочи туянинг пешобидан тайёрланган қоришмани яра ҳамда жароҳатларга суртиб, шифо топади. Умуман, саҳро араблари туя пешобини одам бадани ва бошига чиққан чипқон ҳамда яраларни даволовчи энг зўр даво воситаси деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, кўчманчи араблар туя пешобига бошқа баъзи бир унсурларни қўшиб, безгак тутган беморга ичириб, уни даволайди. Аллергик ҳолатларда ва шамоллаганда улар туя пешобини чуқур нафас олиб ҳидлайди, бунда цитрусли ўсимликлар олдида ўтлаб юрган туялар пешобини маъқул кўрилади. Ёш туя пешоби ва биринчи марта туққан туя сутидан тайёрланган «ал-макшура» деб номланадиган аралашмани эса улар кўпгина дардларга дармон сифатида ичишади.
ТУЯ СУТИ МЕВА ВА КЎКАТЛАР ЎРНИНИ БОСА ОЛАДИ
Илмий тадқиқотлар туя сути мева ва кўкатлар ўрнини боса олиш хусусиятига эканини аниқлади. Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалик тадқиқотлари марказининг йирик қорамол тадқиқотлари бўлими раҳбари доктор Абдулати Камел туя сути таркибидаги саҳро одамлари учун зарурий витамин ва минераллар шундай дейди: «Туя сути таркибида жуда кўп миқдорда С витамини мавжуд бўлиб, саҳрода яшовчилар учун у янги узилган мева ва кўкатлар ўрнини босувчи беназир неъмат ҳисобланади. Ҳар йили сут мавсумида унинг таркибидаги витамин ва минераллар концентрацияси ўсади, ҳолбуки, туяларда сут мавсуми тўлиқ 12 ой давом этади, сигир ва буйволларда эса 7 ойдан ошмайди, қўйларда эса атиги 3 ой давом этади. Туя сутидаги витамин ва тузлар миқдори сигир сутидаги худди шу элементлар миқдоридан 3 баробар зиёд, одам (она) сутидаги элементларга қараганда эса 50 фоиз кўпроқ, аммо айни шу пайтда туя сутидаги казеин протеиннинг 70 фоизини ташкил этади, шунинг учун у организм томонидан осонгина ҳазм қилинади ва одам танасига тезда сингиб кетади.
Туя сутидаги В1 ва В2 витаминлар миқдори қўй ҳамда эчки сутидаги витаминларга нисбатан кўпроқдир. Туя сути буйрак хасталиклари ва кўкракдаги оғриқларни даволаш хусусиятига эга. Туя сути саҳро арабларининг асосий озуқаси ҳисобланади. Бадавийлар уни сутларнинг энг яхшиси деб билишади. Улар бу сутни кўпинча янги соғилган ҳолда ичишни маъқул кўради. Туялар сути фойдалилиги ва таркиби бўйича бир-биридан фарқ қилиши мумкин».
ТУЯ СУТИ ВА ПЕШОБИ ЁРДАМИДА ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАШ
Бир курс даволаниш 3 босқичдан иборат:
1-босқич: 1 л сут, 500 мл пешоб, 3 ош қошиқ қора седана талқони ва эзилган қора седана аралашмаси.
Ундан 2 ҳафта давомида бир ичганда суткасига 2 марта — эрталаб ва кечқурун 100 г дан қабул қилинади.
Эслатма: Эрталаб оч қоринга ичилади ва шундан сўнг 2 соат давомида ҳеч нима тановул қилмаслик лозим (ҳатто сув ҳам ичилмайди).
Кечқурун оч қоринга ухлашдан олдин ичилади.
2-босқич: (таркибий қисмлар юқорида кўрсатилганидек).
Аралашма 7 кун давомида суткасига 3 маротаба ичилади (оч қоринга, ичгандан сўнг 2 соат давомида бирон нарса ейиш ва ичиш тақиқланади).
3-босқич: сут, асал, қора седана талқони.
10 кун давомида суткасига 2 маротаба ичилади+мева ва сабзавотли парҳез.
Ҳар куни янги сиқилган сабзи ва олма шарбати ичиш лозим.
Агар касаллик бошланишига бир йилдан ортиқ бўлмаган бўлса, унда бемор тезда, яъни 1-2 курс давомида соғайиши мумкин.
Сут+пешоб аралашмасини 2 ҳафта совуткичда сақлаш мумкин, чунки пешоб кучли бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) хусусиятга эга, аммо сут+асал аралашмасини 3 кундан ортиқ совуткичда сақлаб бўлмайди, чунки у тез ачийди, шунинг учун қолган қисмини музлатиб қўйган маъқул.
Диққат, эътиборингизни қуйидаги муҳим ҳолатга қаратамиз: 1-чи ва 2-босқичлар давомида бемор пешоби кўкимтир рангда ва жуда ёқимсиз ҳидли бўлиши мумкин. Бу организмда тозаланиш ва қайта тикланиш жараёни кетаётганлигидан далолат беради.
Саратон касалини даволаш бироз фарқланади, бунда пешоб+сут аралашмасини қабул қилиш узоқроқ давом этади; касаллик қанчалик ўтказиб юборилганлигининг ҳам аҳамияти бор.
Тавсияларни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин