Бу касаллик асосан бронх йўли шамоллашидан бошланади. Айниқса, куз ва баҳор фаслларида кучли қузғалиб, тез-тез хуруж қила бошлайди. Кўкрак қафасда, ўпкада, ошқозонда шилимшиқлар йиғилиб, балғам юрак фолиятига таъсир этиши натижасида бош оғриғи юзага келади. Агар ички органлар шилимшиқ моддадан тозаланмаса димоғ бекилиб, бурунни балғам шиллиқлари қисиб, нафас олишни қийинлаштиради, қон томирнинг торайиши натижасида буғилиб-буғилиб ҳансираш юзага келади. Касалликни даволаш учун биринчи навбатда балғамни тозалаш керак.
ДАВОСИ: Игир илдизи - 20 гр, қора зира - 30 гр, зиғир уруғи - 40 гр, аччиқ бодом - 25 гр, шакар - 60 гр, райҳон гули - 200 гр, долчин - 30 гр, занжанбил - 12 гр, қора халила - 20 гр, кунжут - уруғи - 20 гр, тотум уруғи - 20 гр, қора андиз - 15 гр. Буларнинг ҳаммасини ун каби майдалаб элакдан ўтказиб, 700 гр асалга аралаштирилади, яъни маъжун қилинади, банкага солиб, қайнаб турган сув ичида 2 соат қайнатилади. Бунда банканинг ичига сув кирмаслиги керак.
Тайёр бўлган дорини ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан, тўрт ою 10 кун истеъмол қилинади, сўнгра 10 кун дам олиб яна давом эттирилади, билинар-билинмас қисиш бўлса ҳам дорини тўхтатмаслик лозим. Бу даво астма касаллигида яхши натижа бериши ўз исботини топган. Аммо касалликни даволашда парҳезга жиддий роя қилиш зарур, сут-қатиқ, аччиқ, шўр, спиртли ичимликлар, совуқ сув, совуқ овқатлар истеъмол қилиш асло мумкин эмас.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди