"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери клуб раҳбарияти бир нечта футболчилар билан янги шартнома тузишни режалаштираётганини айтди. Янги келишувлар Жон Макгинн, Морган Роджерс ва Меттй Кешга таклиф қилинади.
Жорий мавсум Англия Премьер-лигасида Бирмингем жамоаси саккиз турдан сўнг 12 очко жамғарди. Эмери шогирдлари ҳозирда чемпионат жадвалида 11-ўринда бормоқда. "Астон Вилла" навбатдаги учрашувини Премьер-лигада ўз майдонида ўтказади.
Жамоа 26 октябрь, якшанба куни Бирмингемдаги стадионда "Манчестер Сити" билан баҳс олиб боради. Клуб сўнгги йилларда таркибни сақлаб қолишга ва асосий футболчилар билан узоқ муддатли шартномалар тузишга ҳаракат қилмоқда.
Янги шартномалар орқали жамоа барқарорлигини мустаҳкамлаш режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар