Лондоннинг "Тоттенхем" клуби собиқ футболчиси Жейми О'Хара ҳозирги кунда дунё футболидаги энг яхши мураббийлар рўйхатини тузди. У ўз фикрини жорий йил 23 октябрь куни эълон қилди.
О'Хара танлови бўйича 15 нафар мутахассис энг кучли мураббийлар қаторига кирди. Улар орасида Ханс-Дитер Флик, Хосеп Гвардиола, Арне Слот, Хаби Алонсо, Диэго Симеоне, Антонио Конте, Карло Анчелотти, Луис Энрике, Симоне Индзаги, Томас Тухел, Диде Дешам, Луис де ла Фуэнте, Лионел Скалони, Энтсо Мареска ва Унаи Эмери бор. Жейми О'Хара ўз футболчилик фаолиятини Англия клубларида ўтказган.
У "Тоттенхем"дан ташқари "Вулверхемптон", "Фулҳэм", "Блекпул" ва бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган. Унинг сўнгги клуби "Belleriki Taun" бўлган.
О'Хара фаолиятини якунлаганидан сўнг футбол шарҳловчиси сифатида ҳам танилди. У кўплаб спорт нашрлари ва телеканалларда ишлашда давом этмоқда.
Жейми О'Хара 15 нафар энг яхши мураббий номини эълон қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар