Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович жамоа дарвозабони Тибо Куртуа ўйини ҳақида фикр билдирди. Кеча УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги "Ювентус"га қарши ўйин бельгиялик посбон учун "Реал" сафида 300-учрашув бўлди.
Миятовичнинг таъкидлашича, Куртуа "Реал" тарихидаги энг яхши дарвозабон ҳисобланади. У Икер Касильясни юқори баҳолаган бўлса-да, Куртуанинг ўйини алоҳида эътиборга лойиқ эканини айтди.
Euro-football.ru ёзишича, серб мутахассис ўз фикрини Cadena Ser радиостанциясига билдирган. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг учинчи турида "Реал" ўз майдонида "Ювентус"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Куртуа 2018 йилдан бери Мадрид клубида асосий дарвозабон сифатида ҳаракат қилмоқда. Бельгия терма жамоаси аъзоси ўтган йилларда бир нечта совринларни қўлга киритди.
"Реал" сафида Куртуа фаолияти давомида клуб билан бирга кўплаб ютуқларга эришган.
Миятович Куртуани “Реал” тарихидаги энг яхши дарвозабон деб атади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар