18:37 / 19.01.2022
894

Қаҳва, узум шарбати ва касалликка қарши курашда ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар

Қаҳва, узум шарбати ва касалликка қарши курашда ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Узум шарбати, лосос, қора қаҳва ва янги узилган мевалар фойдали озиқ-овқат ҳисобланади. Аммо улардан маълум касалликларнинг олдини олишда фойдаланиш мумкинлигини кам одам билади.

Мигрен
Кунига бир стакан узум шарбати мигреннинг олдини олишга ёрдам беради. Гап шундаки, бу ичимлик миядаги кимёвий моддалар мувозанатини тиклашга ёрдам берувчи А ва C витаминларига, шунингдек, қондаги темир миқдорини камайтирадиган B2 витаминига бой.

Фото: «Домашний очаг»
Қуруқ сочлар ва тери
Агар мунтазам равишда ёғли балиқ истеъмол қилсангиз, масалан, лосос, сиз нафақат қон томирлари ва юрак соғлиғини сақлаб қолишингиз, балки тери ва сочларнинг қуруқлигидан ҳам қутулишингиз мумкин. Бундай балиқларда кўп бўлган Д витамини ва омега-3 ёғ кислоталари қазғоқ ва соч тўкилиши билан курашишга ёрдам беради, шунингдек, танадаги соғлом ёғларнинг табиий мувозанатини сақлайди.

Фото: «Домашний очаг»
Метаболизмнинг секин кечиши
Метаболизмни кучайтиришнинг энг яхши усули — ўз вақтида нонушта қилиш. Бунинг учун энг яхши вақт уйғонгандан кейинги биринчи ярим соат. Тўлиқ уйғониш учун танамизга тахминан бир соат вақт керак бўлади ва агар биз бу вақтда нонушта қилсак, овқат секинроқ ҳазм бўлади, ўзимизни тўқ ҳис қиламиз ва метаболизм аста-секин тезлашади.

Сариқ тишлар
Агар тишингизнинг ранги сизни қониқтирмаса, кундалик рационингизга янги мева ва резаворлар қўшинг. Қулупнай қаҳва ва чойдан кейин юзага келадиган доғларни енгишга ёрдам беради, янги олма доғлар ва бляшка учун табиий тозалаш воситаси сифатида ишлайдиган сўлак секрециясини рағбатлантиради. Нордон мевалар — лимон, апельсин, грейпфурт оғиздаги кислоталиликни меъёрда ушлашга ва тишларни касалликлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Аммо ҳар бир мева истеъмолидан кейин оғзингизни яхшилаб чайишни унутманг.

Фото: «Домашний очаг»
Ўт пуфагида тошлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун
Қора қаҳва ўт пуфаги учун ҳам фойдалидир: бу ичимлик ўт пуфагининг фаол қисқаришини рағбатлантиради ва шу билан кичик кристалларнинг катта ва хавфли тошлар билан бирикишининг олдини олади. Қанча кўп қаҳва ичсангиз (ўртача миқдорда, албатта), ўт пуфаги шунчалик соғлом бўлади.

Фото: «Домашний очаг»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қаҳва, узум шарбати ва касалликка қарши курашда ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар