Фото: Getty Images
Атрофингизда тузсиз овқат ейдиган ёки жуда кам туз истеъмол қиладиган танишларингиз ёки яқинларингиз бўлса керак. Ўзингиз ҳам бир неча бор тузсиз диэтага бутунлай ўтиш кераклиги ҳақида ўйлагандирсиз? Туздан бутунлай воз кечиш нималарга олиб келиши ҳақида маълумот берамиз.
Кўп туз истеъмоли нега зарарли?
Нима учун шифокор ва диэтологлар баъзи беморларга туз истеъмолини чеклашни маслаҳат беради? Ош тузи асосан натрий хлориддан ташкил топишини билсангиз керак. Уни ортиқча истеъмол қилса, нима бўлади?
Танада суюқлик ушланиб қолиши ва лимфа тиқилиши
Танадаги натрийнинг ортиқча миқдори лимфа ҳаракатсизлигига олиб келади, кўпинча тўқималарда суюқлик ушлаб қолинади. Натижада ички органларда шиш пайдо бўлади.
Ёғ тўқималарида ортиқча суюқлик
Энг ёқимсиз ҳолат ёғ тўқималари ортиқча суюқлик тўпланишига мойил бўлиб қолишидир. Шунинг учун фаол равишда туз истеъмол қиладиган одамлар учун ортиқча вазндан қутулиш жуда қийин.
Туз иштаҳани кучайтиради
Туз — таъм берувчи модда, иштаҳа очадиган таъм кучайтирувчи қўшимча. Таомларга туз солиш орқали меъёрдан кўра кўпроқ овқатланиш хавфини туғдирасиз. Агар сизда метаболизм аъло даражада бўлса, бу янгилик сиз учун унчалик муҳим эмас. Аммо ортиқча вазндан қутулмоқчи бўлганлар учун туз мақсадга эришишда катта халақит бериши мумкин.
Буйракларни зўриқтиради
Ортиқча туз буйракларга қўшимча стресс юклайди. Буйраклар танадан ортиқча суюқликни чиқариш учун ҳаракат қилади, туз эса уни тўплайди ва ушлаб туради.
Юрак-қон томир тизимига босим юклайди
Тузнинг яна бир тасдиқланган хусусияти. Ҳаддан ташқари кўп миқдордаги натрий бошқа муҳим элементлар йўқолишига олиб келади: юрак-қон томир тизимининг нормал ишлаши учун зарур бўлган калий, магний ва кальций каби.
Танадаги суюқлик туфайли томирлар тораяди, қон босими ошади. Қон томирлари ва капиллярлар торайиши туфайли одам бош оғриғига дуч келиши мумкин. Шунинг учун қон босими баланд юрадиган беморларга туз истеъмолини камайтириш тавсия этилади.
Организмда токсинлар тўпланади
Танадаги ортиқча туз аста-секин метаболик касалликларга, организмда токсинлар тўпланишига олиб келади. Аслида, буларнинг барчаси ташқи кўринишда акс эта бошлайди: соч ва тирноқлар мўртлашади, тери оқариб, қурийди.
Фото: Getty Images
Нима учун танага туз керак?
Тана ўз-ўзидан натрий ишлаб чиқара олмайди. Шунча зарарига қарамай танамиз тузга муҳтож. Гап шундаки, баъзи элементлардан фарқли ўлароқ, танамиз натрийни мустақил равишда ишлаб чиқара олмайди. У ташқаридан келиши керак.
Натрий сув-туз балансини тартибга солади
Натрий ҳужайралар метаболизми учун энг муҳим элемент ҳисобланади. У ҳужайралардаги босимни, шунингдек, сув-туз балансини оптимал даражада ушлаб туради.
Асаб тизими фаолиятида аҳамияти катта
Организмнинг нормал ишлаши учун натрийнинг аҳамиятини эътиборсиз қолдирмаслик керак. Натрий асаб тизими фаолиятини тартибга солади, яъни бу элементнинг етишмаслиги туфайли мия фаолиятида муаммолар бўлиши мумкин.
Хлор овқат ҳазм қилишга ёрдам беради
Ошхона тузининг бир қисми бўлган хлор ҳам муҳим моддадир. У ҳазм қилиш жараёнларида иштирок этади: хлор хлорид кислотаси синтези учун зарур бўлиб, бу организмга оқсилларни тўлиқ ҳазм қилиш имконини беради. Бу элемент сув ва кислота-ишқор мувозанати учун ҳам муҳимдир.
Туздан бутунлай воз кечиш нимага олиб келади?
Сувсизланишга
Туз етишмовчилиги тескари таъсирга олиб келиши мумкин — сувсизланиш. Буни, айниқса, спорт, жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган, юрадиган ёки югурадиган одамлар ҳис қилади.
Гап шундаки, жисмоний зўриқиш пайтида одам туз билан бирга тер ва суюқликни йўқотади. Бундай юклардан кейин ичилган сув тана ҳужайраларида қолган натрийни чиқариб ташлайди. Аммо сувни ушлаб туриш учун организмга натрий керак.
Мушаклар заифлиги ва томир тортишишига
Натрий нафақат сув ва кислота-ишқор балансини тартибга солишда иштирок этади. Шунингдек, у асаб импулсларини узатиш ва мушаклар қисқаришида ҳам фаол иштирок этади. Рациондан тузни бутунлай чиқариб ташлаш мушаклар заифлиги ва томир тортишишига олиб келиши мумкин.
Иштаҳа камайиши, кўнгил айнишига
Овқат ҳазм қилиш жараёнларида иштирок этадиган хлор етишмовчилиги кўпинча ёмон иштаҳа, овқат ҳазм қилиш системасининг бузилиши ва сурункали кўнгил айнишига олиб келади.
Қон босими пасайиши ва ҳушдан кетишга
Юқори қон босими хавфли ҳолат. Аммо паст қон босими ҳам ундан кам эмас. Натрий ионлари етишмаслиги қон босимининг кескин пасайишига олиб келиши мумкин. Айниқса, гипотензияга мойил бўлганлар бош айланиши ва ҳушдан кетиш каби муаммоларга дуч келади.
Кунига қанча туз истеъмол қилиш керак
Мутахассисларнинг фикрига кўра, катта ёшли одамнинг натрийга бўлган кунлик эҳтиёжи 1,3-1,6 граммни ташкил қилади, элементнинг бу миқдори, тахминан, 3-4 грамм ош тузида мавжуд. Бу ярим чой қошиқдан бир оз кўпроқ.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кунига 5 граммдан кўп бўлмаган туз истеъмол қилишни тавсия қилади. Аммо шуни ёдда тутингки, баъзи табиий маҳсулотлар — денгиз балиқлари, сув ўтлари, мидия, селдерей, тухум, лавлаги, шивит, гўшт таркибида кўп миқдорда туз бўлади. Консерва, тузланган овқатлар, колбаса, пишлоқ, томат пастаси, кетчуп, қандолат маҳсулотларига ҳам кўп туз қўшилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...