16:02 / 12.06.2024
301

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июн, якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

1. Андижон - соат 05:10 да;
2. Наманган - соат 05:10 да;
3. Фарғона - соат 05:10 да;
4. Тошкент ш. - соат 05:15 да;
5. Тошкент в. - соат 05:20 да;
6. Сирдарё - соат 05:25 да;
7. Жиззах - соат 05:30 да;
8. Самарқанд - соат 05:35 да;
9. Навоий - соат 05:40 да;
10. Қашқадарё - соат 05:40 да;
11. Бухоро - соат 05:40 да;
12. Сурхондарё - соат 05:40 да;
13. Хоразм - соат 05:50 да;
14. Қорақалпоғистон Рес. - соат 05:50 да.

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

Қурбон ҳайити байрами куни Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни тонги соат 03:00 дан иш бошлайди. Бундан ташқари, байрам кунида барча йўловчилар учун Тошкент метрополитени соат 03:00 дан 10:00 га қадар йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Президент қарорига кўра, Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди