Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импортни 30% га оширди

1 дақиқа ўқиш1.2K
Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой импортни 30% га оширди
Ўзбекистон Қозоғистондан буғдой сотиб олиш ҳажмини 30% га оширди, деб upl.uz сайти хабар берди.

"Қазақстан темір жолы" маълумотига кўра, 2024 йил сентябридан 2025 йил апрелигача Қозоғистон 7,6 миллион тонна янги ҳосил буғдойини экспорт қилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 58% кўпроқ бўлиб, мамлакат буғдойига бўлган талаб ошганини кўрсатади.

Қозоғистон буғдойининг асосий харидори — Ўзбекистон бўлиб, ушбу даврда 2,7 миллион тонна маҳсулот импорт қилган. Бу 2023–2024 йиллар мавсумига нисбатан 30% кўп. Ўзбекистон умумий экспорт ҳажмининг учдан бир қисмини ташкил этган.

Иккинчи ўринда Тожикистон — 1,1 миллион тонна (ўтган мавсумга нисбатан 1,5 баробар кўп). Учинчи ўринда эса Эрон — 889 минг тонна буғдой (16 баробар ўсиш).

Озарбайжонга экспорт 114 баробар ошиб, 569 минг тоннага етган. Афғонистон 270 минг тонна буғдой сотиб олган — бу ҳам 33% кўп. Қирғизистон эса 181 минг тонна импорт қилиб, ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ буғдой харид қилган.

2025 йил март ойида “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Қазақстан темір жолы” компаниялари Қозоғистон буғдойини Афғонистонга транзит қилиш тарифини 40% га тушириш бўйича келишувга эришди. Чегирма Қорақалпоғистондаги Оазис — Сурхондарёдаги Галаба йўналишига тааллуқли.

2024 йилда Қозоғистон сўнгги 10 йил ичидаги энг катта буғдой ҳосилини йиғиб олди. Бу ички бозорни тўлиқ таъминлабгина қолмай, экспорт ҳажмини ҳам кескин оширишга имкон берди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?