date

"Тошкент–Самарқанд" оралиғидаги қатнов 1,5 соатга қисқаради

"Тошкент–Самарқанд" оралиғидаги қатнов 1,5 соатга қисқаради

Яқин йилларда Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари орасидаги қатнов вақти 1,5 соатга қисқариши мумкин. Ташқи томондан кўрганимизда оддий темир йўл лойиҳаси каби туюлган бу режа ортида — катта инфратузилмавий ўзгаришлар ётади. “Spot” нашрининг Ттранспорт вазирлиги тақдимотига таянган ҳолда хабар беришича, янги тезюрар темир йўл йўналиши учун бир нечта вариантлар ишлаб чиқилган.

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориевнинг айтишича, лойиҳа техник-иқтисодий асослари Корея Эксимбанки гранти асосида тайёрланган. 2025 йил бошидан бошлаб, Hyundai Rotem компаниясининг 6 та янги поезди йўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди.

Янги тезюрар йўл Тошкентдаги янги халқаро аэропортдан бошланиб, тўғридан-тўғри Самарқандга етиб боради. Бу билан юк ва йўловчи ташишни ажратиш, транзитни енгиллаштириш кўзда тутилмоқда. Мавжуд темир йўлларда бундай имконият йўқлиги сабабли, янги алоҳида йўл зарур экани таъкидланди.

3 та муқобил вариант ишлаб чиқилган:

  • 1-вариант: 282 км, 1 соат 26 дақиқа, ўртача тезлик – 185,7 км/соат
  • 2-вариант: 291,7 км, 1 соат 33 дақиқа, 179,4 км/соат тезлик
  • 3-вариант: 302 км, 1 соат 45 дақиқа, 166,9 км/соат тезлик

Ҳар бир вариантда ўнлаб кўприк ва тунеллар қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда бу лойиҳани молиялаштириш бўйича Хитой Эксимбанки ва Европа Инвестиция банки ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Тошкент–Самарқанд" оралиғидаги қатнов 1,5 соатга қисқаради