Миллий статистика қўмитаси эълон қилган сўнгги маълумотларга кўра, 2025 йилнинг 28 август куни соат 9:35 ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси 38 000 000 нафар кишига етди. Бу рақам нафақат мамлакатимизнинг аҳоли салоҳиятини кўрсатади, балки ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, эркаклар ва аёллар сонида кичик бир фарқ бор. Хусусан:
Эркаклар сони – 19 136 800 нафар
Аёллар сони – 18 863 200 нафар
Яъни эркаклар аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўпроқ бўлиб, аҳоли таркибида баробарликни ҳамда аҳолининг демографик ҳолатини кўрсатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар