date

Иордания подшоҳи Шавкат Мирзиёев билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди

Иордания подшоҳи Шавкат Мирзиёев билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди

Иордания подшоҳи Абдулла II ибн Ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимий Самарқанд шаҳрининг улуғвор тарихий обидалари билан танишди.

Давлат раҳбарлари аввал Шоҳи Зинда мажмуасига ташриф буюрди. Таъкидланишича, бу ерда Муҳаммад пайғамбар саҳобаларидан бири Қусам ибн Аббос ва бошқа арбобларнинг мақбаралари бор. Мажмуанинг тарихий, маданий ва бадиий аҳамияти шундаки, у меъморчилик ва безак санъатининг бир неча аср давомидаги тараққиётини акс эттиради. Шоҳи Зинда 2001 йилда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Иордания подшоҳи Қусам ибн Аббос хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон тиловат қилинди.

Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида Иордания делегациясига унинг давлатчилик сиёсати, ҳарбий маҳорати, турли мамлакатлар билан дипломатик алоқалари ҳақида сўзлаб берилди. Таъкидланишича, соҳибқирон ҳаёти ва фаолияти, унинг давлати ўз даврининг энг улкан мамлакати бўлгани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Давлат раҳбарлари Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуасини ҳам зиёрат қилди. Асрлар давомида бу обидалар илм-фан маркази бўлган, юзлаб олим ва тадқиқотчиларни етиштирган. Ўзининг мукаммал жойлашуви ва уйғунлиги туфайли Регистон ҳақли равишда Самарқанднинг «ташриф қоғози» ҳисобланади.

Танишув чоғида олий мартабали меҳмонга ушбу иншоотларнинг бунёд этилиш тарихи ва нақшларининг ўзига хос жиҳатлари, майдонда олиб борилган реставрация ишлари ҳақида маълумот берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иордания подшоҳи Шавкат Мирзиёев билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди